Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳақни белгилаш – акциядорлар умумий йиғилишининг хос ҳуқуқи

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолари ўз фаолиятлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Бизнинг АЖда шу муносабат билан қуйидаги амалиёт йўлга қўйилган. АЖ акциядорлари умумий йиғилиши кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақнинг чекланган (энг юқори) ставкаларини тасдиқлаган. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари эса жамиятнинг молиявий имкониятлари ва фойдасини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили ва ҳар чоракда кузатув кенгаши мажлисларида белгиланади. Бундай амалиёт юритиш тўғрими?

АЖнинг қимматбаҳо қоғозлар бўйича мутахассиси.

 

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласи кузатув кенгашининг баённома қарори билан ҳал этила олмайди. Бу акциядорлар умумий йиғилишининг хос ҳуқуқи ҳисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ­74-моддаси 3-қисми).

Ҳақ тўлаш, шу жумладан уларнинг аниқ миқдорларини белгилаш масалаларини кўриб чиқиш кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас (Қонуннинг 59-моддаси).

Қонуннинг мазкур нормалари 3 та муҳим жиҳатни аниқ белгилайди:

1) ҳақ акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра тўланиши шарт;

2) ҳақ миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгиланади;

3) акциядорлар умумий йиғилишининг кўрсатилган ваколатлари кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас.

Амалиётингизда қўлланаётган тартиб (акциядорлар умумий йиғилиши белгилаган энг юқори миқдор доирасида бўлса ҳам, ўзига тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорини мустақил равишда белгилаш имкониятини кузатув кенгашига бериш) ҳуқуқий асосга эга эмас.

Сизнинг вазиятга нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги ФК нормаси қўлланиши мумкин: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир (ФКнинг 116-моддаси). Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт (ФКнинг 114-моддаси). Исталган манфаатдор шахс ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин. Яъни манфаатдор шахс судга мурожаат қилиши ҳам шарт эмас, сабаби ҳақиқий бўлмаган битимлар юзасидан низолашилмайди. Бу манфаатдор шахс, шу жумладан ҳар қандай акциядор, ҳатто миноритарийлар ҳам кузатув кенгаши қарорига кўра кузатув кенгаши аъзоларига тўланган ҳақ суммаларини қайтариш тўғрисида талаб қўйишга ҳақли эканлигини англатади.

Шу тариқа, акциядорлар умумий йиғилиши кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорларини тасдиқлаши зарур.

 

Абдураҳмон Бахтиев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика