Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Лизинг операциялари

Лизинг тўловлари: валюта таваккалчиликлари кимнинг зиммасида

 

Компаниямиз ускуналарни лизингга беради. Шартнома шартларига кўра лизинг тўловлари АҚШ долларида белгиланиб, тўлов кунидаги МБ курси бўйича сўмда тўланган. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони қабул қилингандан кейин компаниямиз лизинг тўловлари валютаси АҚШ долларидан 2017 йил 5 сентябрдаги МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисобланишини назарда тутувчи қўшимча битим лойиҳасини тайёрлади. Бир қатор лизинг олувчилар уни имзолашни рад этдилар, жорий лизинг тўловларини 5 сентябргача белгиланган курс бўйича сўмда тўлашда давом этмоқдалар. Шу тариқа, ҳозирги пайтда октябрь учун тўловга доир қарзлари мавжуд, сабаби лизинг тўловлари жадвалига биноан МБнинг жорий курси – 8 060,8 сўм бўйича 2 000 АҚШ доллари тўлашлари керак эди, ҳақиқатда эса 4 210,35 сўмлик курс бўйича тўладилар.

1. ПФ-5177-сон Фармон қабул қилингунча тузилган амалдаги лизинг шартномалари бўйича нархларни миллий валюта – сўмда белгилаш зарурми?

2. Жорий лизинг тўловларини тўлов кунидаги эмас, балки 2017 йил 5 сентябргача белгиланган МБ курси бўйича тўловчи лизингга олувчиларнинг хатти-ҳаракатлари қанчалик тўғри?

О.Л.

 

1

Ҳа, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги шартномаларда белгиланган хорижий валютадаги нархларини миллий валюта – сўмга ўтказишингиз лозим.

Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши шарт.

Ушбу қоида лизинг шартномаларига ҳам татбиқ этилади.

Шу сабабли 2017 йил 5 сентябргача тузилган, лизинг тўловлари миқдорлари хорижий валютада назарда тутилган амалдаги лизинг шартномалари шартларига ўзгартиришлар киритиш ва уларни сўмда белгилаш зарур.

 

2

ПФ-5177-сон Фармонда амалдаги шартномалар бўйича нарх ва тарифларни белгилашда 2017 йил 5 сентябргача амал қилган МБ курсини ($1 = 4 210,35 сўм) мажбурий қўллаш шартлари назарда тутилмаган.

Шу сабабли тарафлар келишувига биноан лизинг тўловларининг миллий валютадаги миқдори шартноманинг иккала тарафига маъқул келадиган миқдорда белгиланиши мумкин.

Лизингга олувчилар шартнома шартларини бажаришдан бир тарафлама тартибда бош тортишга ва лизинг тўловларини фақат ўзлари учун фойдали шартларда тўлашга ҳақли эмаслар. Шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Шартнома шартлари жиддий равишда бузилган ҳолда тарафлардан бирининг талаби билан иқтисодий суднинг қарорига биноан шартнома ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Шартномани жиддий бузиш иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказишига олиб келади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси).

Шу тариқа, лизингга олувчи лизинг шартномасига қўшимча битимни тузишни рад этса ва унинг юзасидан зиммасига олган мажбуриятларни бажармаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш талаби билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Бунда сиз (лизингга берувчи) лизингга олувчилар лизинг тўловларини МБ курси бўйича $1 = 4 210,35 сўмга қайта ҳисоблаган ҳолда тўлашлари иқтисодий жиҳатдан фойда бермаслиги ва сизга зарар келтиришини судда асослаб беришингиз зарур бўлади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика