Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Божхона

Қонунчиликдаги янгиликлар масофадан «етказилди»

 

ДБҚда ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш ҳамда махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш ҳамда экспертизадан ўтказишни тартибга солиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзагроэкспорт» АЖ вакиллари, вилоятлар божхона бошқармалари студияларидан эса божхона ходимлари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этди.

Йиғилишда мавзу юзасидан маъруза қилган Давлат божхона қўмитаси раис ўринбосари Муталибжон Солиев ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ошириш, ортиқча рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, уларга янада кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида республика Ҳукумати томонидан маҳсулотларни, шу жумладан мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартибига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, хусусан, Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон Фармони ва ­ПҚ-3351-сон ҳамда 6.11.2017 йилдаги ПҚ-3377-сон қарорлари асосида маҳсулотларни экспорт қилиш тартибига янги нормалар киритилганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан:

● республика божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун импорт қилувчилар томонидан экспорт божхона юк декларациясини мажбурий тақдим этиш, шу билан бирга «Вақтинча олиб кириш» божхона режимидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома бериш талаблари бекор қилинди;

● 2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни, ишлар ва хизматларни экспорт контрактини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилгани эслатилди;

● экспорт-импорт операцияларини амалга оширишни тезлаштириш, божхона расмийлаштируви жараёнида ахборот технологиялари самарадорлигини ошириш мақсадида сертификатлаш ва рухсат берувчи органлар зиммасига рухсат берувчи ҳужжат маълумотларини «Ягона дарча» ахборот тизимига ўз вақтида тўлиқ киритилишини таъминлаш вазифалари юклатилди;

● ТСОЯЭАТ ишини такомиллаштириш мақсадида экспорт ва импорт қилувчилар томонидан маълумотлар ушбу дастурга киритилиши тартибини соддалаштириш вазифалари белгиланди.

Маълумки, мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган талаб дунё бозорларида ҳеч қачон сусаймаган. Айниқса, фермер ва деҳқонларимиз етиштираётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари халқаро бозорларда ўз харидорларига эга. Давлат раҳбарининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (6.11.2017 йилдаги ПҚ-3377-сон) билан соҳа тадбиркорларига бир қатор енгилликлар берилди. Масалан, эндиликда улар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, инвойс асосида амалга ошира олишади; экспорт қилиш учун божхона юк декларацияси маҳсулотларни кўздан кечириш далолатномаси тузилгандан сўнг 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда расмийлаштирилади; Ўсимликлар карантин давлат инспекцияси томонидан мева-сабзавот ва тез айнийдиган маҳсулотларни экспорт қилиш учун экспорт қилувчи зарур ҳужжатларни тақдим этган вақтдан бошлаб бир иш кунидан ошмайдиган муддатда сертификатлар берилиши белгиланди. Қарор талабларидан келиб чиқиб, ДБҚ томонидан бугунги кунда ТСОЯЭАТни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Видеоконференцияда вилоятлар студияларидан иштирок этган тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Нурбек САЛОМОВ.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1849 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика