Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Божхона

Йўловчи декларациясида кўрсатилади

 

Қозоғистонда энг яқин қариндошларим – мени тарбиялаган бувим ва холам дафн этилган. Ёдгорликлар ўрнатиш учун ўлчами 60 х 40 х 2 см лик 49 та мармар плитани Тошкентдан сотиб олдим. Ҳар битта плитанинг вазни 9 кг атрофида, умумий квадратураси – 12 кв.м, умумий вазни 440 кг ни ташкил этади. Уларни автомобилда чегара орқали Қозоғистонга олиб чиқишим мумкинми? Менга қандайдир ҳужжатлар керак бўладими?

Г.Л.

 

– Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар ҳисобланади. Улар божхона чегараси орқали соддалаштирилган тартибда ва Божхона кодексининг 23-бобида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб ўтилади (БКнинг 155-моддаси).

Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиш қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибда амалга оширилади:

● товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари, шу жумладан, товарларнинг хавфсизлигига оид стандартларга ва талабларга мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қўлланилмаслиги, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно;

● товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви тартиби, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно (БКнинг 156-моддаси).

Мазкур предметларни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётганда уларни йўловчи божхона декларациясининг 6-«Товарлар ва транспорт воситаси тўғрисида маълумотлар» устунида кўрсатиш зарур (АВ томонидан 5.08.2014 йилда 2606-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради. 

Прочитано: 1203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика