Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Бухгалтерга ёрдам

Компания маблағларини самарали бошқарамиз

 

Барқарор фаолият юритиш ва ривожланишни таъминлаш учун корхонага қанча маблағ керак бўлади? Қандай қилиб жорий харажатларни режалаштириш ва бўлғуси чиқимларни кўра билиш мумкин? Компания пул маблағлари ҳолатини тезкор таҳлил қилиш ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни тўғри йўлга қўйишда «Norma Online» эксперти Феруза МИРХОНОВАнинг тавсиялари кўмак беради.

 

КОРХОНАНИНГ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ДАСТАГИ

Корхонанинг ривожланиши ва молиявий жиҳатдан барқарорлиги кўп жиҳатдан мажбуриятлари қопланишини таъминловчи пул маблағлари оқиб келишига боғлиқ. Корхона тўлов қобилиятини сақлаб туриши лозим. Тўлов тақвими сингари дастак ёрдамида корхона маблағларини бошқариш янада самарали бўлади.

Тўлов тақвими корхонанинг нақд ва нақд пулсиз шаклдаги барча харажатлари ҳамда пул маблағлари тушумини қамраб олади. У корхонанинг қисқа муддатли (кун, ҳафта) ва узоқ муддатли (ой, йил) даврлардаги пул оқимларини режалаштириш имконини беради. Асосий тўловларнинг даврийлигидан келиб чиқиб муддат белгиланади. У эҳтимолий кассадаги узилишлар* ёхуд ортиқча пул маблағларини олдиндан аниқлаш ва тўловларни тезкор равишда қайта режалаштириш имконини ҳам беради.

Корхона пул оқимларини тезкор ва ўртача муддатда режалаштириш таомилининг самарасизлиги ёхуд уларни бартараф этишга доир пухта чоралар кўрилмаганлиги оқибатида корхонада кассадаги узилишлар юзага келиши мумкин.

Тўлов тақвимини жорий этган корхона:

● молиявий ҳолатини прогнозлаши;

● даромадлар ва харажатларни бошқариш жараёнларини янада ойдинлаштириши;

● фаолият юритишнинг иқтисодий шароитлари ўзгарганда мослашувчан ва асосли қарорларни қабул қилиши;

● кредитлардан самарали фойдаланиши;

● корхонанинг ишончлилиги ҳамда кредиторлар, инвесторлар ва бошқа бизнес ҳамкорларининг унга бўлган ишонч даражасини ошириши мумкин бўлади.

Унинг тафсилотлари ҳар хил тур ва даражада берилиши мумкин, бироқ албатта кунма-кун кўрсатилган пул маблағлари тушуми, чиқими ва қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим. Ҳар бир валюта учун алоҳида тўлов тақвимини юритиш тавсия этилади.

Тўлов тақвимини тузишни бухгалтер яхши уддалайди. Бунинг учун у қуйидагиларни билиши лозим:

√ ҳафта, ойдаги кундалик режали тўловлар. Иш ҳақи, солиқлар, коммунал тўловлар – ушбу тўловларнинг саналари маълум;

√ хом ашё, материаллар ва ҳ.к. харид қилиниши режалаштирилаётган саналар – харидлар учун ­масъул мутахассислардан аниқлаштириб олиш мумкин;

режали тушумлар. Ушбу ахборотни сотув бўлимининг яқин келажак учун прогнозини ҳисобга олган ҳолда ўтган даврлар таҳлили асосида олиш мумкин.

 

ТЎЛОВ ТАҚВИМИ – корхонанинг нақд тушумдан тортиб ташқи савдо контрактлари бўйича ҳисоб-китобларгача бўлган пул маблағлари кирим ва чиқим жадвали.

 

*Кассадаги узилишлар – қилиниши лозим бўлган харажатларни молиялаштириш учун зарур пул маблағларининг вақтинчалик етишмовчилиги. У пул маблағлари келиб тушиши ва сарфланиши муддатлари мувофиқ келмаганда юзага келади.

 

Кичик корхона мисолида бир ҳафта учун ҳисобланган тўлов тақвимини кўриб чиқамиз.

Корхонанинг келгуси ҳафтадаги тўлов тақвими, минг сўм

 

Кўрсаткич

 

Ҳафта, жами

 

1-кун

 

2-кун

 

3-кун

 

4-кун

 

5-кун

 

Кун бошидаги пул маблағлари қолдиғи

 

39 648,96

 

39 648,96

 

67 868,96

 

– 9 795,54

 

42 527,46

 

61 577,46

 

Жами ижобий пул оқими (тушуми), шу жумладан:

 

196 900,00

 

35 570,00

 

19 200,00

 

64 230,00

 

19 200,00

 

58 700,00

 

А харидор

 

61 500,00

 

12 300,00

 

12 300,00

 

12 300,00

 

12 300,00

 

12 300,00

 

В харидор

 

33 600,00

 

12 200,00

 

 

21 400,00

 

 

 

Д харидор

 

67 300,00

 

4 170,00

 

 

23 630,00

 

 

39 500,00

 

Е харидор

 

34 500,00

 

6 900,00

 

6 900,00

 

6 900,00

 

6 900,00

 

6 900,00

 

Жами салбий пул оқими (чиқими), шу жумладан:

 

159 334,50

 

7 350,00

 

96 864,50

 

11 907,00

 

150,00

 

43 063,00

 

ижара тўлови

 

20 572,00

 

 

20 572,00

 

 

 

 

иш ҳақи

 

32 500,00

 

 

 

 

 

32 500,00

 

ташкилий техника хариди

 

29 230,00

 

 

29 230,00

 

 

 

 

ускунани монтаж қилиш

 

11 530,00

 

 

 

11 530,00

 

 

 

ЖШДС, ШЖБПҲ

 

9 750,00

 

 

 

 

 

9 750,00

 

А етказиб берувчиларга тўлов

 

15 400,00

 

 

15 400,00

 

 

 

 

В етказиб берувчиларга тўлов

 

7 300,00

 

7 300,00

 

 

 

 

 

С етказиб берувчиларга тўлов

 

19 300,00

 

 

19 300,00

 

 

 

 

автомобилни таъмирлаш

 

8 200,00

 

 

8 200,00

 

 

 

 

банк хизматлари

 

350,00

 

50,00

 

50,00

 

50,00

 

150,00

 

50,00

 

алоқа хизматлари

 

505,20

 

 

505,20

 

 

 

 

хўжалик эҳтиёжлари

 

1 090,00

 

 

 

327,00

 

 

763,00

 

электр энергияси

 

3 607,30

 

 

3 607,30

 

 

 

 

Соф пул оқими

 

37 565,50

 

28 220,00

 

– 77 664,50

 

52 323,00

 

19 050,00

 

15 637,00

 

Кун охиридаги пул маблағлари қолдиғи

 

77 214,46

 

67 868,96

 

– 9 795,54

 

42 527,46

 

61 577,46

 

77 214,46

 

 

«Кун бошидаги пул маблағлари қолдиғи» сатрида бошланғич рақам банк кўчирмасидан олинади. Кейинги кунларда ушбу сатр олдинги куннинг давр охиридаги пул маблағлари қолдиғи суммасини кўчириш йўли билан тўлдирилади.

Ҳар бир корхона муайян сотиш тажрибасига эга ва кутилаётган тушумни прогнозлай олади. Айримларда тушумнинг катта қисми ёзги мавсумга, бошқаларда эса – дам олиш ва байрам кунларига тўғри келиши мумкин. Бинобарин, ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг режалаштирилаётган тушуми санасини белгилаш мумкин. Ушбу тўлов санаси ва суммаси тўлов тақвимининг кирим қисмига киритилади.

Пул тушуми – «Ижобий пул оқими» шу тариқа шаклланади.

Энди кредиторларимиз билан шартномаларни кўриб чиқамиз. Уларга электр энергияси, коммунал хизматлар, хона ижараси ҳамда корхона нормал фаолият юритиши учун зарур бўлган бошқа товарлар ва хизматлар ҳақини тўлаш киради. Ходимларга иш ҳақи бериш, солиқларни тўлаш учун зарур суммани ҳисоблаймиз. Етказиб берувчиларга тўлов муддатларини шартномаларга қараб аниқлаймиз. Солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлаш муддатларини Солиқ кодекси бўйича белгилаймиз. Шу тариқа, тўловлар саналарини тақсимлаган ҳолда режалаштирилаётган харажатларга эга бўламиз. Бу пул чиқими – «Салбий пул оқими» бўлади.

«Соф пул оқими» – ижобий ва салбий пул оқимлари ўртасидаги фарқ.

«Кун охиридаги пул маблағлари қолдиғи» давр бошидаги пул маблағлари қолдиғи суммаси ва соф пул оқимини қўшиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Мисолдан кўриниб турганидек, ҳар бир кун бўйича кирим ва чиқимни тақсимлаб, кассадаги узилишлар эҳтимолий кунларини аниқлаш ва тўловлар юкини қайта тақсимлаш мумкин. Масалан, умумхўжалик эҳтиёжларига тўловларни бошқа кунларга кўчириш, қарздан фойдаланиш мумкин ва ҳ.к.

Мисолимизда келаси ҳафта 196 900 минг сўм миқдорида ижобий пул тушуми олиниши мўлжалланмоқда, салбий пул оқими 159 334,5 минг сўмни ташкил этди. Шу тариқа, соф пул тушуми 37 565,5 минг сўмга тенг бўлади.

Жадвалдан шуни ҳам кўриш мумкинки, агар ижобий ва салбий пул оқимлари кунлар бўйича тақсимланса, иккинчи кун охирида корхонада 9 795,54 минг сўм касса тақчиллиги юзага келади. Уни бартараф этиш учун корхона айрим тўловларни кейинги кунга ўтказиши керак бўлади. Бунинг иложи бўлмаса, қисқа муддатли қарздан фойдаланиш лозим. Ҳисоб-китоб счётидаги фойдаланилмаётган пул маблағлари «ишлаши» ва даромад келтириши масаласини ҳам кўриб чиқиш ўринли.

 

ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРДА ТЎЛОВ ТАҚВИМИНИ ТУЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Кўплаб бўлинмаларга эга йирик корхонада тўлов тақвимини тузиш бир қатор хусусиятларга эга, бироқ унинг аҳамиятига ортиқча баҳо бериш мушкул.

Йирик корхонада, одатда, бир нечта бўлинма бўлади:

● харид бўлими;

● сотиш бўлими;

● маркетинг бўлими;

● маъмурият;

● молиявий-иқтисодий бўлим;

● ишлаб чиқариш участкалари ва бошқалар.

Уларнинг ҳар бири муайян ишни бажаради, усиз корхона фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди. Ҳар бир бўлинма нормал фаолият юритиши учун пул маблағлари зарур. Чунончи, харид хизмати етказиб берувчиларнинг счётларини тўлаши, маркетинг бўлими – реклама учун тўлаши, ҳар бир бўлинма техника, ёзув-чизув товарлари сотиб олиши, хизмат сафарларига бориши, иш ҳақи олиши лозим ва ҳ.к.

Амалиётнинг кўрсатишича, ҳар бир бўлинманинг харажатга бўлган заруратини бўлинма раҳбари белгилайди. Корхона счётларида маблағ етарли бўлса, кредиторларга тўлов буюртманомалари тез қопланади. Тўлов буюртманомаларини ҳамма бир пайтда берса, уларнинг суммаси счётлардаги қолдиқдан ошиб кетса, пул маблағлари тақчиллиги юзага келади.

Корхоналарда бундай муаммолар кўп учраб туради. Уларнинг асосий сабаблари қуйидагилар:

● ижобий ва салбий пул маблағлари оқимларини режалаштирмаслик;

● тўлов буюртманомаларини топшириш, тасдиқлаш ва тўлашга доир аниқ белгиланган ички қоидаларнинг йўқлиги;

● тўлов интизомининг заифлиги. Тўлов тақвими ишлаши учун пул оқимларини режалаштира бошлаш, тўлов буюртманомалари ўтиши ва тасдиқланиши таомилини ҳар бир ходимга тушунарли қилиб белгилаш даркор.

Йирик корхоналарда пул оқимларини режалаштиришга комплекс вазифа сифатида қараш лозим. Ҳар бир бўлинма ойлик, йиллик тўловларини режалаштиради. Бу режалар бутун корхона бўйича жамланиб, раҳбарият томонидан тасдиқланади. Натижада:

√ молиявий директор ёки бош бухгалтер тасдиқланган режада бўлмаган счётни тўлашни асосли равишда рад эта олади;

√ молиявий хизмат депозитдаги ортиқчаларни жойлаштирган ва бундан наф олган ҳолда кундалик пул оқимларини тақсимлаш имконини қўлга киритади;

√ илгаригидек, танг ҳолатларда фоиз тўлаб қарз олишга тўғри келмайди.

Йирик корхонада тўлов тақвимини жорий этиш учун қуйидаги қоидаларни тузиш зарур:

● молиявий режалаштириш, унда ким, қайси муддатда, қандай бюджетларни режалаштириши, келишиши ва тасдиқлаши қайд этилиши лозим;

● корхонадаги турли бўлинмаларнинг тўловларни амалга ошириш учун молиявий хизмат билан ўзаро ҳамкорлиги (ким қачон пул маблағлари тўлашга буюртманома топшириши, уни ким тасдиқлаши, тўлаши кераклиги).

Сўнгра ушбу жараённи автоматлаштиришга ўтиш мумкин, у қўйилган лимитлар ошганини автоматик равишда назорат қилишни таъминлашда ёрдам беради.

Бунинг учун ҳисоб дастуридан фойдаланиш мумкин. Буюртманомаларни топшириш пайтида режалаштирилаётган тўловларни олувчининг маълумотларини (банк реквизитлари, тўланадиган суммалар, шартнома рақами ва санаси) унга киритиш мумкин. Бу келгусида буюртманома ижро этиладиган кунда тўлов топшириқномаларининг керакли миқдорини тезроқ тайёрлаш ва битта реестр билан «Банк-мижоз» тизими орқали жўнатиш имконини беради.

 

* * *

Хуллас, тўлов тақвимини тузган корхона қуйидаги вазифаларни ҳал этади:

● пул маблағлари тушуми вақти бўлғуси харажатлар вақти билан мувофиқлаштирилади;

● корхонадаги пул кирими ва чиқими ҳаракати тўғрисидаги ахборот базасини яратади;

● ахборот базасидаги ўзгаришларни ҳар куни назорат қилади;

● тўламаслик ҳолатларини (суммалар ва юзага келиш манбалари бўйича) таҳлил этиб, уларга йўл қўймасликка доир аниқ чора-тадбирларни кўради;

● пул тушумлари ва мажбуриятлар ижроси вақт бўйича номувофиқ келганда қисқа муддатли қарзга бўлган эҳтиёжни чамалаб кўради ҳамда қарз маблағларини тезкор равишда олади;

● корхонанинг вақтинча бўш турган пул маблағлари ҳажмини (муддатлари ва суммалари бўйича) аниқлайди;

● корхонанинг молиявий фаолияти якуний натижаларига таъсир ўтказиш даражасига қараб тўловларнинг устуворлигини таъминлайди.

Ушбу дастак кредиторлик ва дебиторлик қарзини бошқариш имконини бериб, бу билан маблағлардан янада самарали фойдаланишга замин яратади. 

Прочитано: 1614 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика