Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 47 / Солиқ солиш

Хизмат буюртирганмидингиз?

 

Компаниямиз (ЯСТ тўловчи) халқаро аудиторлик компанияси ҳисобланади, халқаро стандартлар бўйича аудитга ихтисослашган. Шу муносабат билан тасдиқланган ички низомга ва жамоа шартномасига кўра ходимларимиз АССА дастури бўйича таълим олишлари шарт. Таълим харажатлари, харажатлар қилингандан кейин 3 йил давомида корхонада ишлаб бериш шарти билан, ўқиш учун тўлов, имтиҳондан ўтиш, йиллик аъзолик бадаллари ва АССА бўйича китоблар сотиб олишни ўз ичига олади. Тўлов ходимлардан ҳар бирининг шахсий кабинети орқали қўйилган электрон инвойслар асосида, валюта корпоратив картасидан амалга оширилади.

Худди шу ички низомда ходимларнинг юқоридаги мақсадларга ЎзР МБ курси бўйича сўмда ўзлари қилган харажатлари (масалан, фирма вақтинча ҳақ тўлай олмайдиган ёки тасдиқланган режа-жадвалдан бошқа пайт имтиҳон топширилган, ёхуд ходима болани парваришлаш таътилида бўлган пайтда ва ҳ.к.) қопланиши назарда тутилган.

1. Ходимлар учун ҳақ тўланганда ёки АССА бўйича ўқиш ҳақини тўлаш харажатлари қоплаб берилганда уларда солиқ оқибатлари юзага келадими?

2. Бу ҳолларда корхонада хизматлар импортидан ҚҚС бўйича ва норезидентнинг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?

А.Толмачёва, МЧЖ АЖ бош бухгалтери.

 

 

1

Ҳа, ходимлар учун ҳақ тўланганда ёки АССА бўйича ўқиш ҳақини тўлаш харажатлари қоплаб берилганда уларда солиқ оқибатлари юзага келади.

Дипломга эга сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси (АССА) (ингл. Association of Chartered Certified Accountants) – молия, ҳисоб ва ­аудит соҳасидаги мутахассисларнинг халқаро касбий бирлашмаси.

Компания фаолиятида талабгир бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларининг малакасини ошириш харажатларини тўлашга ҳақли (Солиқ кодексининг 145-моддаси 20-банди). Компания тўлаган ўқиш қийматига ходимнинг даромади сифатида қаралмайди ва, тегишинча, унга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 15-банди).

Бироқ солиқ солиш мақсадида харажатлар деганда асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ёки қонун ҳужжатларига ва (ёки) солиқ тўловчининг ҳисобга олиш сиёсатига мувофиқ расмийлаштирилган зарарлар тушунилади (Солиқ кодексининг 141-моддаси). Компаниянгиз хизматларни олганлиги далили топшириш-қабул қилиш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланиши шарт.

Сизнинг ҳолатда компанияда таълим берувчи ташкилот билан тузилган хизматлар кўрсатиш шартномаси мавжуд эмас. Тўлов ходимлардан ҳар бирининг шахсий кабинети орқали қўйилган электрон инвойслар асосида амалга оширилади. Компания хизматлар буюртмачиси ҳисобланмайди, балки ходимнинг аризаси ва ички низом асосида валюта корпоратив картасидан тўловчи бўлиб чиқади. Компания ҳам, ходимлар ҳам наф олишига қарамай, бу вазиятда инвойслар ва сертификатлар жисмоний шахсларга расмийлаштирилади.

Шу тариқа, ўқиш ҳақини тўлаш, шунингдек имтиҳондан ўтиш, йиллик аъзолик бадаллари ва АССА дастури бўйича китоблар сотиб олиш мажбурияти жисмоний шахсларда юзага келади. Ушбу харажатларни компания тўлаган ҳолда ходимда тўлов манбаида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 2-банди) ҳамда у ЯСТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайди.

 

2

Йўқ, компанияда хизматлар импортидан ҚҚС бўйича ва норезидентнинг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Компания хизматлар олувчиси ҳисобланмаслиги боис унда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин эмас.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1101 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика