2017 ЙИЛ НОЯБРЬ
3 НОЯБРЬ
2017 йил октябрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)
5 НОЯБРЬ8
2017 йилнинг октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)
9 НОЯБРЬ
2017 йилнинг II чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди)
10 НОЯБРЬ
2017 йилнинг ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни1
(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)
2017 йилнинг октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)
2017 йилнинг ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2
(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)
2017 йилнинг ноябрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3
(Солиқ кодекси, 300-модда, 4 ва 5-қисмлар)
2017 йилнинг октябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)
2017 йилнинг октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)
13 НОЯБРЬ
2017 йил ноябрь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)
14 НОЯБРЬ
2017 йилнинг IV чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни4
(Солиқ кодекси, 286-модда, 1 ва 3-қисмлар)
2017 йилнинг октябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни
(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)
15 НОЯБРЬ
2017 йилнинг октябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни
(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди)
23 НОЯБРЬ
2017 йил ноябрь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)
24 НОЯБРЬ
2017 йилнинг октябрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)
2017 йилнинг октябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)
25 НОЯБРЬ8
2017 йилнинг октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни5
(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни5
(Солиқ кодекси, 247-модда, 3-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни6
(Солиқ кодекси, 264-модда, 1 ва 3-қисмлар)
2017 йилнинг октябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)
2017 йил октябрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно7)
(Солиқ кодекси, 312-модда, 2-қисм; 315-модда, 3-қисм)
2017 йил октябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно7)
(Солиқ кодекси, 316-модда, 2-қисм; 319-модда, 3-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига* мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно7)
(Солиқ кодекси, 325-1-модда, 2-қисм; 325-4-модда, 3-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)
2017 йил октябрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни5
(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 372-модда, 7-қисм)
2017 йилнинг октябрь ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди)
30 НОЯБРЬ
2017 йил учун солиқ даври мобайнида қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий майдонида ва таркибида ўзгаришлар юз берган ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 285-модда, 4-қисм)
ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2017 йил учун йиллик ер солиғи суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 286-модда, 3-қисм)
2017 йил учун ягона ер солиғи йиллик суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни
(Солиқ кодекси, 369-модда, 5-қисм)
*Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди (18.03.2017 йилдаги ПҚ-2847-сон қарорнинг 4-банди).
1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.
2Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
3Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўланмайди.
4Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини қуйидаги муддатларда тўлашади:
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
5Ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, ҳар чоракда, солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
6Солиқ даври учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.
7Ушбу микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.
8Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.
__________
Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.