Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 39 / Солиқ солиш

Даромад чегирмалардан кам бўлса

 

2017 йил июлда ходимга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўладик, августда эса у атиги 9 кун ишлади, маоши бўйича ҳисоблаб ёзиш суммалари ҳам кўп эмас экан. Иш ҳақини ҳисоблашда ЖШДС минус билан чиқди.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? ШЖБПҲга бадалларни ушлаб қолиш керакми? Ходим Халқ банкидаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан барча пулларни олишга улгурди.

 

Салбий ЖШДСдан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ушлаб қолинмайди, сабаби улар ушлаб қолинган ЖШДСнинг тегишинча камайтирилган суммаси эвазига ҳисобланади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 3-қисми; «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

Ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни:

ходимга қайтаришингиз мумкин. Бунда ЖШДСнинг қайтариладиган суммасидан илгари ШЖБПҲга ушлаб қолинган бадалларни чегириш лозим;

нолга тенглаштиришингиз мумкин.

Ходим ишдан бўшагандан кейин мамлакатдан чиқиб кетган бўлса, ортиқча ушлаб қолинган ЖШДС суммаси қайтарилганда қарз суммасини собиқ ходимнинг пластик карточкасига ўтказиш (бунинг иложи бўлса) ёки уни иш ҳақи бўйича депонентланган қарз таркибида 6720-счётда акс эттириш мумкин. Даъво муддати (3 йил) ўтгач, ушбу қарзни тегишлича солиқ солган ҳолда корхонанинг бошқа даромадларига ҳисобдан чиқаришингиз мумкин (ФКнинг 150-моддаси; Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-қисми 7-банди).

Эътибор беринг:

● меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади (МКнинг ­151-моддаси). Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг ­141-моддаси);

● ходим 2017 йил июлда фойдаланилмаган таътил учун компенсация олиб бўлган, августда эса яна 9 кун ишлаган бўлса, эҳтимол, августда ҳақиқатда ишлаган кунларни инобатга олмасдан компенсация ҳисоблаб ёзилган ва нотўғри ҳисоблангандир.

 

 * * *

2017 йил июлда янги ходим келиб, аввалги иш жойидан маълумотнома тақдим этди. Июль учун иш ҳақини ҳисоблашда минусли ЖШДС чиқди. Бухгалтер маълумотномани ҳисоб-китобга киритмай, шкала бўйича ҳисоблашга қарор қилди. Қандай йўл тутиш лозим?

 

– Агар жисмоний шахс йил давомида асосий иш жойини ўзгартирса, янги иш жойидаги бухгалтерияга жорий йилда унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт. Янги асосий иш жойида солиқни ҳисоблаб чиқариш йил бошидан буён илгариги ва янги иш жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 6-қисми).

Ҳақиқатан ҳам, амалиётда илгариги иш жойидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда жами даромаддан солиқ ушланганда салбий ЖШДС чиқиши ҳоллари учраб туради.

Сиз биринчи ҳолатдагида бўлганидек йўл тутишингиз мумкин. Яъни илгари ушланган ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда ортиқча ҳисобланган ЖШДСни қайтаришингиз ёки уни нолга тенглаштиришингиз мумкин. Солиқ жами даромаддан ушланиши боис кейинги ойларда солиқ билан боғлиқ вазият мувозанатга келиши мумкин. Агар йил якунланганда ҳам бундай бўлмаса, ходимга даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ тўғрисидаги маълумотномани бериш лозим. Ходим эса даромадлар тўғрисидаги декларацияни ДСИга топшириб, ортиқча ҳисобланган ЖШДСни қайтариши мумкин бўлади.

 

МЧЖ бош бухгалтери К.Сарапулованинг саволларига «Norma Online» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди.

Прочитано: 1466 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика