Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 37 / Паспорт масалалари

Ўз вақтида чиқиб кетинг

 

Квартира сотилганидан ва ундаги рўйхатдан чиққандан кейин қанча вақт мобайнида Ўзбекистон ҳудудида бўлиш мумкин?

Г.Аширов. Тошкент ш.

 

– Доимий яшаш жойидаги рўйхатдан чиққан ва 3 иш куни мобайнида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетмаган фуқаро ҳужжатларини вақтинча рўйхатдан ўтиш учун бўлган жойидаги паспорт столига топшириши шарт (Низом, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Фуқаро яшаши мўлжалланаётган жойга вақтинча рўйхатдан ўтиши учун қуйидагиларни тақдим этади:

√ белгиланган шаклдаги ариза;

√ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

√ туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

√ турар жой ҳужжатлари;

√ давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида бўлган фуқаро доимий яшаш жойига кетиш учун пропискадан чиққан ва 5 кун муддатда чиқиб кетмаган бўлса, ўзи вақтинча турган жойдаги паспорт столига мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

√ ариза;

√ паспорт;

√ уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

√ турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

√ ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

√ турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси (Низом, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) яқин қариндоши (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) бўлса, турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёхуд унинг бир қисми мулкдорининг (мулкдорларининг) қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.

Агар яқин қариндошлар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш нотариал тартибда тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилган бўлса, вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу шартноманинг нусхаси тақдим этилиши мумкин. Бунда уларнинг яқин қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари талаб этилмайди (АВ томонидан 28.06.2016 йилда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Республика ҳудудида юқорида кўрсатилган муддатлардан узоқроқ вақт бўлган ва вақтинча пропискасиз ёхуд ҳисобда турмасдан яшаган тақдирда ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилишингиз мумкин (МЖТКнинг 223-моддаси).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика