Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тадбиркорларга янги имкониятлар

 

Хусусий бизнесни кредитлашда истиқболли қадамлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги «Кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва кам таъминланган оилаларга микромолиявий хизматлар кўрсатишни назарда тутадиган лойиҳаларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 655-сон қарори билан Фаолиятини бошлаётган тадбиркорлар учун микромолиявий хизматлардан фойдаланиш жойлари, уларнинг кўлами ва ҳажмларини кенгайтириш бўйича 2017–2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурда белгиланган меъёрлар тадбиркорлик ҳаракатини қўшимча моддий кўмак туфайли янада жонлантириб юборишига катта умид боғланмоқда.

 

Хизматлар ҳажми оширилади

Микромолиявий хизматлар ҳажмини кўпайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган:

Бошловчиларга илк капитални шакллантириш учун. Ташкил этилганига 6 ойдан ошмаган тадбиркорлик субъектларига 24 ойгача қуйидаги миқдорларда микрокредитлар ажратилади: юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларига – ЭКИҲнинг 50 бараваригача; микрофирма ва деҳқон хўжаликларига (юридик шахс мақомига эга), кам таъминланган оилалар ва ўқув муассасалари битирувчиларига тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун – ЭКИҲнинг 100 бараваригача.

Бошловчиларга ўз фаолиятини кенгайтириш учун. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун янги иш ўринлари яратиш шарти билан 24 ойгача ЭКИҲнинг 500 бараваригача миқдорда бериладиган микрокредитлар ҳажмини кўпайтириш режалаштирилган.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган битирувчилар учун. Олий таълим муассасалари ва коллеж битирувчилари учун «Start-up ҳафталиклари» дастури доирасида тақдим этилган ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «bisnes.mehnat.uz.» сайтида жойлаштирилган истиқболли лойиҳалар муаллифлари учун микрокредитлар ажратилади.

Гуруҳ кафолати. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётганларга биргаликдаги жавобгарлик (гуруҳ кафолати) асосида микрокредитлар ажратиш, жумладан, 3–5 кишидан иборат гуруҳ ташкил этилганида биргаликдаги жавобгарлик асосида кафолат таъминотисиз кредит ажратиш; гуруҳнинг ҳар бир аъзосига бир йилгача ЭКИҲнинг 15 бараваригача бир хил миқдорда микрокредит ажратиш.

Ҳунармандлар учун. Миллий матолар (адрас, атлас ва ҳ.к.), миллий пойабзал, дўппи, ёғоч буюмлар тайёрлаш йўналишларида фаолият кўрсатаётган ҳунармандчилик устахоналарини жиҳозлаш учун тегишли ускуналар харид қилиш, шунингдек ҳунармандларнинг бозорлар ва савдо расталаридаги савдо қилиш жойларини таъмирлаш учун ҳунармандчиликни ривожлантиришга микромолиявий хизматлар кўрсатилади.

Уй-жойни яхшилаш учун. Кам таъминланган оилалар ва айрим тоифадаги шахслар бандлигини таъминлаш ва улар даромадини ошириш йўналишида ҳам бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Хусусан:

► кам таъминланган оилаларни микрокредитлар билан кафолатли таъминлаш учун бериладиган суғурта полислари бўйича 1 фоизгача суғурта мукофоти ундирилади;

► уй-жой шароитларини яхшилаш учун истеъмол кредитлари ажратилади;

► аҳолига, биринчи навбатда, кам таъминланган оилаларга шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун микрокредитлар ажратилади.

Янги мини-технологиялар учун. Замонавий мини-технологияларни жорий қилиш асосида қишлоқ жойларда иш ўринлари яратиш лойиҳаларини молиялаштириш тадбири ижроси учун қишлоқ жойларда янги мини-технологияларни жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш, жумладан:

қуёш панеллари (батареялари); сув иситгич қуёш қурилмалари; сизот сувларни чиқариш учун сув насосларини ўрнатиш; кам қувватли технологик ускуналар (минитехника, боғдорчилик техникаси) режалаштирилган.

 

Аҳоли бандлиги доирасидаги реал ишлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида республиканинг аҳоли яшаш жойларини банк хизматлари билан қамраб олишни кенгайтириш чора-тадбирлари режалаштирилган. Кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилалар аъзоларининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун молиявий ёрдамни мақсадли тақсимлашни ташкил этиш амалга оширилиши айнан мазкур тадбирнинг мантиқий ечимидир.

2018 йилнинг биринчи чорагида микрокредитлар ажратиш механизми доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун банк филиалларида икки кунлик курслар ташкил қилинади.

Бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ва мутахассислиги бўйича иш топа олмаган фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши қўллаб-қувватланади.

«Микрокредитбанк» АТБ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида кредит бериш бўйича электрон ахборот алмашиш базаси ташкил этилади.

«Микрокредитбанк» АТБнинг аҳоли бандлигини таъминлашни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича марказлаштирилган Call-маркази ташкил қилинади.

 

Маҳалладан буларни изланг

Бандликка кўмаклашиш марказлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида қуйидаги ахборот материаллари жойлаштирилади:

микромолиявий хизматлар турлари ва механизмлари тўғрисида стандартлаштирилган кўргазмали қўлланмалар, тадбиркорлик фаолияти йўналишлари бўйича кредит олиш учун зарур ҳужжатлар намуналари;

бизнес-режалар намуналари, зарур ва ихчам ускуналарни маҳаллий етказиб берувчилар ёки дилерлар ҳақида ахборот;

хом ашё турларини етказиб берувчилар ва турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари тайёр маҳсулотларининг истеъмолчи ташкилотлари тўғрисида ахборот;

тижорат банклари мутахассисларининг аҳоли билан учрашувлари жадваллари, боғланиш учун маълумотлар, микрокредит шартлари (буклетлар), саволнома нусхалари;

муайян туманда транспорт хизматлари кўрсатадиган ташкилот ҳақида маълумотлар.

 

Сотишга кўмаклашув

Тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини сотиш шохобчаларини ташкил этишдан кўзланган мақсад – таълим муассасаларининг микрокредитлар олган битирувчилари, оилавий тадбиркорлар, касаначилар, ҳунармандлар, шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларининг товар ва хизматлари сотилишини мақсадли қўллаб-қувватлашга кўмаклашишдан иборат.

 

Танловлар

Микрокредитлар ажратиш тизимига аҳолининг эътиборини кенг жалб қилиш мақсадида «Микромолиялаштириш тизимида энг фаол мижоз», «Микромолиялаштириш тизимида энг фаол маҳалла фуқаролар йиғини», «Бандликка кўмаклашувчи энг яхши марказ», «Банкнинг энг яхши бўлими» сингари кўрик-танловлари ўтказилади.

  

Микрокредит миқдори қанча?

Бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит йилига 3 фоиз ставка бўйича 18 ой муддатгача:

ЭКИҲнинг 50 бараваригача миқдорда – юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун;

ЭКИҲнинг 100 бараваригача миқдорда – микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган), кам таъминланган оилалар аъзолари ва ёшларга тадбиркорлик фаолияти, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантириш учун;

ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда – фермер хўжаликлари учун берилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредит бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун улар кредит олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида буюртма тақдим этилганда берилади.

Микрокредитлар нақд пулсиз шаклда берилади (ВМнинг 6.05.2006 йилдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган «Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомдан).

 

Фаррухжон Файзиев,

ҳуқуқ магистри.

 

Прочитано: 2257 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика