Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 35 / Паспорт масалалари

Асосий ҳужжат

 

Мен Қозоғистон фуқаросиман, турмуш ўртоғим эсаЎзбекистон фуқароси. Тошкентда туғилган ўғлимиз яқинда 16 ёшга тўлади. У Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини оладими?

Р.Оспанов. Тошкент ш.

 

– Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳолларда, агар бола унинг ҳудудида туғилган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

Шу тариқа, 16 ёшга тўлиши билан фарзандингиз яшаш жойидаги паспорт столида Ўзбекистон фуқароси паспортини олиши керак.

 

 

 

Ҳаммаси бир йўла қилинмайди

 

Мен Фарғонаданман, 2007 йилда Тошкент вилоятида прописка қилинганман. Ўз квартирам бор. Уни онамга мулк қилиб бермоқчиман. Агар у Фарғона вилоятида прописка қилинган бўлса, буни қандай амалга оширишим мумкин? Уни пропискадан ўтказиб, шу заҳоти квартирани унинг номига қайта расмийлаштириб бера оламанми?

Р.Эгамбердиева. Тошкент ш.

 

– «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига доимий прописка қилинадилар (Низомнинг 7-1-банди, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).

Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:

♦ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;

♦ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса (Низомнинг 9-банди).

Агар Қонун кучга киргунга қадар (15.09.2011 йилгача) доимий прописка қилинган бўлсангиз, Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ онангизни доимий прописка қилдира оласиз. У Тошкент вилоятида камида 3 йил доимий яшаганлиги ҳақида нотариал идорага маълумотнома тақдим этгандан кейингина квартирани онангиз номига қайта расмийлаштира оласиз.

 

 

 

Қайнонам қаршилик қиляпти

 

Қайнонам ўз квартирасида (Чирчиқ ш.) турмуш ўртоғим ва қизимни пропискадан ўтказган. Мени пропискадан ўтказишни истамаяпти. Ҳолбуки ўз ҳисобимдан уни таъмирлаганман, барча коммунал хизматлар ҳақини тўлаб келаман. Мен Фарғонада прописка қилинганман.

Қандай қилиб Чирчиқда пропискадан ўтишим мумкин? Ажрашганимдан кейин қизимни пропискадан чиқариб юборишадими? Ушбу вазиятда қандай ҳуқуққа эгаман?

Светлана Г.

 

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 5-бандига мувофиқ, эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида 1 йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.

Фуқаролар ИИББга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

♦ ариза;

♦ паспорт;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

♦ никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

♦ эр-хотиннинг ҳақиқатда бирга яшаётган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан ва ИИО профилактика инспектори томонидан имзоланган эр-хотиннинг камида 1 йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисида маълумотнома;

♦ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 8-банди).

Қайнонангизга тегишли квартирани таъмирлаган ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаб келаётган бўлсангиз ҳам, сизга турар жой майдони бериши тўғрисидаги ёзма розилигисиз Чирчиқ шаҳар паспорт столида доимий пропискадан ўтказа олмайдилар.

Фарзандингизга келсак, ҳар бир бола турар жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳуқуқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Турар жой мулкдорининг ёки турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари бўлган болалар, улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, турар жой мулкдори ёки турар жойни ижарага олувчиси эгаллаб турган турар жойга нисбатан ҳуқуққа эга бўлади («Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

Агар қизингиз қайнонангизнинг ёзма розилиги билан унга тегишли бўлган турар жойда ўз отаси билан доимий пропискадан ўтказилган бўлса, у эрингиз билан ажрашганингизда болани пропискадан чиқариш ҳуқуқига эга бўлмайди.

 

 

 

Болани қаерда пропискадан ўтказаман?

 

1. Болани пропискадан ўтказиш зарур бўлган муддат мавжудми?

2. Болани ўз вақтида пропискадан ўтказмаганлик учун жарима солинадими?

3. Агар турар жой мулкдори бўлмаса (отам вафот этган, мен уникида прописка қилинганман), ўзим прописка қилинган жойда боламни пропискадан ўтказишим мумкинми?

4. Мен ва болам квартира мулкдорининг розилигисиз эрим прописка қилинган жойда пропискадан ўта оламизми?

Н.Паняшина.

 

1

Паспорт хизмати фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларда вояга етмаган болани яшаш жойида пропискадан ўтказиш муддати қайд этилмаган. Бироқ у туғилганидан кейин рўйхатдан ўтказиш карточкасига (квартира карточкаси, уй дафтари) у ҳақдаги маълумотларни қайд этиш мажбурий.

Болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади (Низомнинг 40-банди, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова).

Туғилган болалар ҳақидаги маълумотлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёхуд ота-онасининг паспортларидаги улар ҳақидаги маълумотлар асосида ота-онасидан бирининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси, шунингдек квартира карточкасига киритилади (Тартибнинг 11-банди, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 48-бандига 26-илова).

 

2

Ёш болани ўз вақтида прописка қилмаганлик учун махсус жарима санкциялари назарда тутилмаган. Бироқ фуқаронинг вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини ёдда тутиш лозим (МЖТКнинг 223-моддаси).

 

3

Отангизнинг вафотидан кейин қолган квартирага доир мерос масаласини ҳал этгандан сўнг прописка қилинган жойингизда болани рўйхатдан ўтказа оласиз.

 

4

Фақат уй эгасининг ёзма розилиги асосида эрингизникида болангиз билан пропискадан ўта оласиз.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1410 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика