Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 35 / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари билан таништирамиз

Cолиқларни соддалаштириш йўлида

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шароитини яхшилаш чора-тадбирларига доир фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги чекловларни олиб ташлаш, кичик бизнес субъектлари сирасига киритиш учун ходимларнинг чекланган сонини ошириш, тадбиркорлик учун шароитни сезиларли даражада либераллаштириш, солиқ тизимини ислоҳ қилиш таклиф қилинмоқда:

 

Тадбиркорлик (бизнес) субъекти

 

Бизнес юритишни соддалаштириш чора-тадбирлари ва
солиқ маъмуриятчилиги механизмлари

 

Якка тартибдаги тадбиркор

 

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай турдаги тадбиркорлик фаолияти билан белгиланган тартибда шуғулланишга ҳақли

 

Микрофирмалар (ходимларининг ўртача йиллик сони – 25 кишидан кўп эмас)

 

Қуйидаги талаблар бекор қилинади:

даромадлар ва харажатлар дафтарини тўлдириш тартиби жорий этилиши билан бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги;

даромадлар ва харажатларни декларациялашнинг соддалаштирилган тизими жорий этилиши муносабати билан молиявий ҳисоботни тақдим этиш тўғрисидаги.

Аҳолидан хом ашё ва маҳсулотларни келгусида қайта ишлаш ва хом ашё ресурслари сифатида ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун нақд пулга сотиб олиш

Кичик корхоналар (ходимларининг ўртача йиллик сони – 250 кишидан кўп эмас)

 

Микрофирмалар билан бир қаторда қуйидаги ҳолларда ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик чекланган сони ошганда имтиёз ва преференцияларга бўлган ҳуқуқни сақлаб қоладилар:

мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларининг битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони 50%дан ошмаган бўлса;

касаначилар билан меҳнат шартномалари тузилганда банд бўлган ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони 30%дан ошмаган бўлса

Ўрта корхоналар (ходимларининг ўртача йиллик сони – 500 кишидан кўп эмас)

 

Умумбелгиланган солиқлар ва тўловлар ўрнига фақат 10% ставкада ЯСТ ва 20% ставкада ЯИТ тўлаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш ҳуқуқига эга

 

 

Ходимларининг ўртача йиллик сони 500 кишидан ортиқ бўлган корхоналар йирик корхоналар тоифасига киритилади. Бунда умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхоналар учун қуйидагилар ҳам назарда тутилган:

♦ тушумдан 16% ставкада ягона ялпи солиқ – фойда солиғи, ҚҚС, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини бирлаштириш ҳисобига;

♦ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ўрнига – кейинчалик молия органлари тегишли жамғармаларга тақсимлайдиган, ягона транзит счётга тўланадиган бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича ягона тўлов;

♦ мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектидан асбоб-ускуналарни чиқариб ташлаш.

Ўз эҳтиёжлари учун объектлар қурувчи, янги ташкил этилган кичик ва ўрта бизнес субъектлари 12 ойгача ЯСТ тўлаш бўйича солиқ кредити (кечиктириш) олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ушбу муддатни қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олган кундан бошлаб, бундай рухсатнома олиш талаб этилмайдиган объектлар бўйича эса – тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисоблаш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга солиқ органларини ЯСТ тўлашга ўтиш ҳақида огоҳлантириш (давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 15 кун ичида) талабини бекор қилиб, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганда аризада тегишли ахборотни кўрсатиш йўли билан солиқ солиш режимини танлаш имконини бериш назарда тутилмоқда.

Лойиҳага ўзгартириш киритилиши, қўшимча киритилиши ёки у рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1732 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика