Norma.uz

Тўлиқ иш

 

Ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага қандай ўтказиш мумкин?

С.Мирзаҳмедов.

 

Ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага ўтказиш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш деб баҳоланади (МКнинг 88-моддаси).

1. Ходим билан иш берувчи ўртасида ўтказиш ҳақида келишувга эришилган бўлса, меҳнат шартномасига қўшимча битимни расмийлаштиринг. Унда ходим муайян санадан бошлаб тўлиқ ставкада ишлашини кўрсатинг, унинг иш вақти муддати ва меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини ўзгартиринг. Меҳнат шартномасига қўшимча битим асосида ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаринг.

2. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартларини ўзгартириш (МКнинг 89-моддаси) фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина амалга оширилади.

Иш берувчи ходимни бўлажак тўлиқ ставкага ўтказиш ва бунинг оқибатидаги ўзгаришлар (иш куни муддати ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори) ҳақида уни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Ходим розилик билдирганда, биринчи ҳолатда бўлганидек, меҳнат шартномасига қўшимча битим ва буйруқни расмийлаштиринг.

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин. Бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўлайсиз (МКнинг 151-моддаси). МКнинг 89-моддаси 4-қисмига мувофиқ, ходим билан меҳнат шартномаси у мазкур шартлар асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши тўғрисида буйруқ чиқаринг.

3. Ходимнинг илтимоси (ташаббуси) билан меҳнат шартларини ўзгартириш МКнинг 90-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилади. Масала ижобий ҳал этилганда тарафларнинг келишувига кўра ўтказиш тартибида бўлганидек ўтказишни расмийлаштиринг. Ариза ва меҳнат шартномасига қўшимча битим буйруқда кўрсатилган ўтказиш учун асос бўлади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 3381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика