Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 33 / Божхона

«Нафсим балодур...»

 

Инсон агар оқил бўлса, энг катта душманини яхши таниб олади – бу унинг нафсидир! Баъзида дунёпарастлик, бойликка ўчлик ортидан нафс домига тушган кимсалар пировардида барча нарсасидан – мисқоллаб йиққан обрў-эътибори, ҳурматидан бир зумда маҳрум бўлади. Бу ҳақда халқимиз «Менинг нафсим балодур, ёнар ўтга салодур» деб бежиз айтмаган.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида «Коррупцияга қарши курашишда оиланинг роли» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида бошқарма шахсий таркиби ҳамда божхона хизмати ходимларининг ота-оналари, оила аъзолари-ю бошқа яқин қариндошлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов коррупциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий хатари, унинг божхона тизимида содир этилиши мамлакат иқтисодий манфаатларига қандай зиён етказилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимиз ички бозорини ҳимоя қилувчи, давлат хазинасини тўлдирувчи ҳамда бошқа бир қатор муҳим давлат аҳамиятидаги вазифаларни бажарувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ҳисобланади. Истиқлол йилларида тизимда хизмат қилаётган божхоначилар учун хизмат ва яшаш шарт-шароитлари тубдан ўзгартирилди. Агар истиқлолнинг дастлабки йилларида божхона ходимлари чегара ҳудудларда оддий вагон типидаги постларда фаолият юритган бўлсалар, бугунги кунда замонавий техник воситалар билан жиҳозланган, ходимларнинг ишлаш ва дам олишлари учун қулай шароитларга эга бўлган божхона постларида хизмат олиб борилмоқда.

Шунингдек, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, вилоятда хизмат қилаётган божхоначилар учун Термиз шаҳри Ислом Каримов номидаги кўчада жойлашган 60 хонадонга мўлжалланган хизмат турар жой биноси ажратилган бўлиб, янгидан қуриб фойдаланишга топширилган бу масканларда барча маиший қулайликлар муҳайё қилинган.

Тадбирда божхона ходимлари томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг салбий оқибатларига алоҳида эътибор қаратилди. Таҳлилларга кўра, ходимларнинг порахўрликка қўл уриб, жиноят содир этишига олиб келувчи омиллардан бири оиладаги муҳитдир. Айниқса, тизимда эндигина хизматни бошлаган ёш божхоначилардан турмуш ўртоқлари ёки ота-оналари томонидан қўйиладиган моддий талабларнинг кучайиши, бошқалардан кам бўлмасликка интилиш каби «майда инжиқликлари» кўп ҳолларда ходимларни мўмайгина пул топишга, пировардида жиноят кўчасига кириб қолишга ундамоқда.

Тадбирда ота-оналар ва яқин қариндошлардан божхона тизимида хизмат қилаётган яқинининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмаслик сўралди. Уларда салбий ўзгаришлар, яъни ҳавойилик, манманлик, бошқаларни менсимаслик каби хислатлар пайдо бўлган заҳоти ўз вақтида бунинг олдини олиш, тўғри йўлга солишга ҳаракат қилиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида божхоначиларнинг яқин қариндошларига уларнинг ойлик маоши ва мукофот пуллари ҳақида ҳам маълумот берилдики, бу рўзғорда сарфланаётган харажатларни тўғри режалаштириш имконини беради ва ходимнинг ортиқча сарф-харажатларига йўл қўйилмайди.

Давра суҳбатида Термиз шаҳар бош имом хатиби Низомиддин Чориев сўзга чиқиб, мансаб суиистеъмолчилиги, яъни коррупция ва порахўрлик иллатлари Ислом динида ҳам қораланишини муқаддас оят ва ҳадислар асосида далиллаб берди. Ҳалоллик ва тўғрилик ҳақида сўз кетар экан, ҳар бир фуқаронинг виждони уйғоқ бўлиши лозимлиги эслатилди.

Давра суҳбати якунида божхона органлари ўз хавфсизлиги гуруҳи томонидан тайёрланган «Ватан остонасидаги хизмат» ҳужжатли фильми намойиш этилди.

Нодир ЧОРИЕВ,

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Божхона текширувлари ва суриштирув бўлими ходими, божхона хизмати катта лейтенанти.

Прочитано: 2137 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика