Norma.uz

Ҳисоблагич пломбасини узганлик учун жавобгарликка тортадилар

 

13.06.2017 йилдаги ЎРҚ-436-сон Қонун билан электр энергияси, сув ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий санкциялар, шунингдек коммунал тармоқларга ўзбошимчалик билан уланганлик учун жиноий жавобгарлик оширилди.

 

Энди электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари пломбаларига қасддан шикаст етказганлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортадилар.

Коммунал хизматлардан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий санкциялар миқдорлари оширилди.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик

 

Санкция

 

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 101-моддаси)

 

Фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (олдин – 2 бараваридан 3 бараваригача эди), мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача (олдин – 3 бараваридан 7 бараваригача эди) миқдорда жарима

 

Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
(МЖТКнинг 163-моддаси)

 

Фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (олдин – 2 бараваридан 3 бараваригача эди), мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача (олдин – 3 бараваридан 5 бараваригача эди) миқдорда жарима

 

 

Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун (ЖКнинг 185-2-моддаси) жиноий жавобгарлик ҳам ўзгарди.

Диспозиция

 

Санкция

 

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса.

 

Худди шу ҳаракатлар анча миқдорда (ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса.

 

 

Худди шундай ҳаракатлар кўп миқдорда (ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача) зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса.

 

 

 

Худди шундай ҳаракатлар жуда кўп миқдорда (ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан ортиқ) зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса

ЭКИҲнинг 25 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима

ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

 

 

ЭКИҲнинг 75 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима

ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари

ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

ЭКИҲнинг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима

ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари

ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима

ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

 

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Бунинг устига, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Тузатишлар 1.07.2017 йилдан бошлаб амалга киритилди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 14.06.2017 йилдаги 117 (6811)-сонида чоп этилган.

 

Олег Заманов, «Norma Online» эксперти.

 

 

 

Таҳририят почтасидан

 

Етказиб берувчи қарзни асослаб бериши шарт

 

2017 йил май ойида отамга 2 504 883,97 сўм миқдорида дебиторлик қарзи мавжудлиги ҳақида билдиришнома келди. Бунинг сабабини аниқлаш учун борганда: «Эътибор берманг, ҳаммаси жойида» дейишди. Ҳисоблагичи текширувдан ўтказилган, тўловлар тўланганини тасдиқловчи ҳамма квитанциялар қўлида. Шунга қарамай, назоратчилар доим қарзи борлиги, уни тўлаш зарурлигини эслатадилар. Саломатлиги боис отам кабинетма-кабинет юриб, навбатларда тура олмайди. Унинг номидан Виртуал қабулхонага хат йўлладим, уни ҳал этиш учун Тошкентшаҳаргазга жўнатибдилар.

Отамнинг шахсий счётини билиш учун Ўзтрансгаз сайтига кирдим, айни у ерда 2 млн сўм миқдорида қарзи борлиги кўрсатилган. Бу сумма қаердан юзага келганлигини ҳеч ким аниқлаш ва тушунтиришни истамаяпти. Бундай вазиятда нима қилиш, қандай ҳужжатларга асосланиш лозим? Агар ҳозир Мажбурий ижро бюроси ташкил этилаётган бўлса, ушбу қарз нимага асосан шаклланганини аниқлаб ўтирармикин? Ахир у Тошкентшаҳаргаз тақдим этган маълумотлар асосида қарзни ундирадику?

В.Вахильчук.

 

Қарз тўланишини талаб қилиш учун газ таъминоти ташкилоти уни асослаши, яъни ҳисобланмалар ҳисоб-китобини ёзма шаклда тақдим этиши шарт.  

Бундай вазиятларда етказиб берувчига қўйиладиган барча талабларни 2 нусхада ёзма кўринишда тақдим этиш, уларни тилхат олиб бериш, 1 нусхасини ўзида қолдириш зарур. Агар мурожаатингизга белгиланган муддатда ёхуд моҳиятига кўра жавоб олмаган бўлсангиз, бу «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунни бузиш ҳисобланади.

Айбдорларни жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига мурожаат қилиш лозим. Қарзни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилиш ҳам мумкин.

Афсуски, фуқароларнинг Монополияга қарши орган, ЎзР Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тузилмаларига мурожаат қилиш сингари ҳимояланиш усулларини унча фаол қўлламасликлари кишини таажжублантиради. Ушбу ташкилотлар билан алоқа боғлаш телефон рақамларини эслатиб ўтамиз:

Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси – 276-90-46, 276-89-35;

ЎзР Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси – 259-22-01, 259-22-12;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси – 233-09-39. 

 

 

 

Буни билган маъқул

 

Газчилар ошхонани жойига қайтаришни талаб қилмоқдалар

 

Ҳурматли таҳририят! Фойдали ва юқори малакали материалларингиз учун катта раҳмат.

«Газчилар билан муносабатларда 22 ихтилофли вазият» («Норма маслаҳатчи», 6.06.2017 йилдаги 23-сони) мақоласини ўқигандан кейин менда савол туғилди: газ ускунасини балконга берухсат кўчириб ўтказганлик қандай жавобгарликка олиб келади?

Ф.С.

 

– Газ истеъмолчилари газ плитасини балконга (пешайвонга) кўчириб ўтказиш хонани қайта ўзгартириш ҳисобланишини билишлари керак. Қайси ҳужжатлар газ ускунаси ўзбошимчалик билан кўчириб ўтказилишини тақиқлайди ва бунинг учун қандай жавобгарлик назарда тутилган? Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

1) Уй-жой кодекси.

Кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт (УЖКнинг 24-моддаси);

2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кундалик турмушда газдан фойдаланиш қоидалари (АВ томонидан 14.10.1997 йилда 370-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Газдан фойдаланишда абонентнинг уйга (квартирага, боғ уйига) ўзбошимчалик билан газ ўтказиши, газ ускунасини бошқа жойга кўчириши, алмаштириши ва таъмирлаши тақиқланади (Қоидаларнинг 18.1-банди).

Абонентларнинг газ ускуналари ўрнатилган хоналарни қайта ўзгартириши тақиқланган (Қоидаларнинг 18.2-банди).

Шу жумладан, ҳовли-жойлар, гаражлар, иссиқхоналар, ёзги ошхоналар, тандирлар, дала ҳовлилар ва бошқаларга ўзбошимчалик билан газ ўтказиш; шаҳар (туман) газ хизматини хабардор қилмай қўшимча иситиладиган майдонларни киритиш; янги, мавжуд ва шаҳар (туман) газ хизмати ўчирган ускуналарни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, улаш Қоидаларни бузиш ҳисобланади (Қоидаларнинг 28-банди).

Газ ўтказилган хоналар ўзбошимчалик билан қайта ўзгартирилганда, газ ускуналари бошқа жойга кўчирилганда газ таъминоти ташкилоти аниқланган қоидабузарлик бартараф этилгунига қадар абонентни олдиндан огоҳлантирмасдан газдан узиб қўйишга ҳақли (Қоидаларнинг 15.6-банди).

Қоидаларни бузишда айбдорлар, бу авария, бахтсиз ҳодисага олиб келган-келмаганлигидан қатъи назар, жавобгарликка тортиладилар. Айбдорлар қоидабузарлик тусига қараб, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (Қоидаларнинг 28-банди);

3) ШНҚ 1.04.05-06 «Бинолар барқарорлиги хавфсизлигини таъминловчи кўп квартирали уйдаги хоналарни реконструкция қилиш, қайта ўзгартириш ва қайта жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низом» (Давархитектқурилишқўмнинг 23.03.2006 йилдаги 20-сон буйруғи билан тасдиқланган).

Низомда турар жой хоналарини реконструкция қилиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби; унга доир чекловлар; ишларни амалга ошириш тартиби; юридик ва жисмоний шахсларнинг реконструкция қилиш чоғида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузганлик учун жавобгарлиги ва ҳ.к. белгиланган;

4) Чакана истеъмолчига табиий газ етказиб бериш шартномаси.

Истеъмолчи лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартиришларни киритган ҳолда қўшимча газ ускуналари ўрнатилиши ва улардан фойдаланилишини етказиб берувчи билан келишиб олиши шарт (Шартноманинг 4.2-банди).

Истеъмолчи газдан фойдаланиш ускунаси ва газни ҳисобга олиш асбоблари ҳолати техник шартлар ва ҳужжатларга мувофиқлиги, шунингдек газдан Шартномада кўрсатилган шартларга кўра фойдаланиш учун жавобгар бўлади (Шартноманинг 8.3-банди).

Чакана истеъмолчи газдан фойдаланиш қоидаларини бузган тақдирда МЖТКнинг 101-моддасига мувофиқ унга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланади (Шартноманинг 8.5-банди);

5) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 101-моддаси)*.

 

*Жарималар миқдорлари 1 июлдан бошлаб оширилди (1-бетга қаранг).

 

 

 

Экспертга савол

 

Оширилган тариф

 

Ташкилотимиз яшаш учун мўлжалланган уйда нотурар жойга (офисга) эга. ХУМШ билан кўп квартирали уйдаги нотурар жой мулкдори ўртасида стандарт шартнома тузилган. Умумий харажатларга ойлик бадалларни тўлашдан бош тортмаймиз, бироқ турар жойлар мулкдорлари учун тарифлар 1 кв.м учун 250 сўмни ташкил этгани ҳолда нотурар жойларнинг мулкдорлари учун 700 сўм этиб оширилиши ҳуқуққа зид деб ҳисоблаймиз.

ХУМШ турар жой мулкдорлари учун ставкаларга қараганда нотурар жойлар мулкдорлари учун фойдаланиш харажатларининг оширилган ставкаларини қанчалик тўғри қўллаяпти?

Г.Бахарова.

 

– Ширкат ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдорларини белгилаш ҳуқуқига эга («Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси 1-қисми 4-хатбошиси).

ХУМШ мажбурий бадаллар миқдорларини тўғри белгилаганлигини аниқлаш учун ширкат аъзолари умумий йиғилишининг тегишли қарорини ўрганиш зарур. Одатда мазкур қарорда уларни белгилаш учун асослар назарда тутилади.

Турар жойлар ва нотурар жойлар мулкдорлари тўлайдиган харажатлар бир хил эмас. Хусусан, авария-таъмирлаш хизматларининг маъмурий-хўжалик харажатларини турар жойларнинг мулкдорлари компенсацияламайди.

Турар жойлар мулкдорлари:

а) бошқариш;

б) унга хизмат кўрсатиш;

в) кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни жорий ва капитал таъмирлаш;

г) унга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплайди (УЖКнинг 132-моддаси 2-қисми).

Яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари уйни сақлаш бўйича қуйидаги умумий харажатларда қатнашадилар:

а) уйга қараш билан боғлиқ харажатлар: ахлатни йиғиштириш ва чиқариб ташлаш, умумий фойдаланиладиган жойларни ёритиш, иситиш ва сақлаш харажатлари, ҳовлини ёритиш, йўлакларни, уйга кириш йўлакларини сақлаш, уй ён-атрофини кўкаламзорлаштириш ва тозалаш;

б) квартирадан ташқаридаги асбоб-ускуналар ва муҳандислик коммуникацияларини, умумий фойдаланиладиган жойларни, уйларнинг квартирадан ташқаридаги жойларини жорий таъмирлаш харажатлари;

в) авария-таъмирлаш хизматларининг маъмурий-хўжалик харажатлари (Низомнинг 9-банди, ВМнинг 24.01.2000 йилдаги 22-сон қарорига 2-илова).

Турар жойлар ва нотурар жойлар мулкдорлари учун мажбурий бадаллар миқдорларини белгилашга асос бўлган аниқ харажатлар ва ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларга эга бўлмай туриб, ХУМШ қарорининг тўғри-нотўғрилигига баҳо бера олмаймиз.

Шу муносабат билан кўрсатилган ҳужжатларни сўраб олиш ва ўрганиб чиқишни тавсия этамиз.

 

Жўрабек Муротов,

«Norma Online» эксперти.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 2133 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика