Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 27 / Юридик маслаҳатлар

Факсимиле ёки имзо?

 

Ходимларимиз кўпинча хизмат сафарларида бўладилар. Кўпчилик ходимларимизга корпоратив пластик карталар очилган.

Раҳбар аванс ҳисоботларини, шунингдек корпоратив пластик карталардаги маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни факсимил имзо билан тасдиқлаши мумкинми?

Н.Исроилова, ваколатхона бош бухгалтери.

 

Йўқ. Пулни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар корхонанинг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).

Аванс ҳисоботи айни ҳисобдор шахс билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган ҳужжат ҳисобланади, шу сабабли уни корхона раҳбари ёки у белгилайдиган шахслар ўз қўли билан имзолайди. Бундай ҳужжатларда факсимиле қўлланмайди.

Раҳбар ўрнига имзони раҳбар томонидан тасдиқланган, раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар рўйхатига кирган бошқа ходим ҳам қўйиши мумкин (Қонуннинг 13-моддаси).

Корпоратив банк картасининг сақловчиси – ҳисобдор шахс унинг воситасида ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этади (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7, 8-бандлари). Ҳисобот – унинг ҳақиқатдаги харажатларининг ҳужжатли тасдиғи. У эркин шаклда расмийлаштирилади (тасдиқланган шакли мавжуд эмас). Амалиётда кўпинча аванс ҳисоботи шаклидан фойдаланадилар.

Ҳисобот КПК воситасида пул маблағлари сарфланишини акс эттирувчи бошланғич ҳисоб ҳужжати ҳисобланиши сабабли унда Қонуннинг ­14-моддасида белгиланган мажбурий реквизитлар бўлиши шарт.

Бошланғич ҳужжатларнинг мажбурий реквизитлари рўйхатига хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари киради. Яъни ҳисобдор шахснинг шахсий имзоси мажбурий саналади.

Амалиётда назорат қилиш мақсадида бундай ҳисоботлар одатда раҳбар (ёки у белгилайдиган шахслар) томонидан шахсан тасдиқланади, чунки у ички назоратни таъминлаши шарт (Қонуннинг 11-моддаси).

Шу сабабли назоратни таъминлаш мақсадида КПКдаги маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботни раҳбар (ваколатли шахс) шахсан тасдиқлаши лозим.

 

Замира Жўраева,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2114 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика