Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 27 / Юридик маслаҳатлар

Квартирани совға қилиш ёки сотиш осонлашади

 

Набирамга Тошкент шаҳридаги квартирамни совға қилмоқчиман. Нотариуснинг айтишича, ҳадя шартномасини расмийлаштириш учун ҳужжатлар пакетини тўплашим зарур экан. Шу жумладан солиқлар бўйича, электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув (шу жумладан иситиш), ахлатни олиб чиқиш ва телефон алоқаси учун қарз мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар талаб этилади. Мен пенсионерман, барча маълумотномаларни тўплаш учун шу ташкилотларнинг ҳаммасига боришим мушкул. Аслида қарзим йўқ, ҳамма тўловларни доим ўз вақтида тўлаб келаман, тегишли квитанциялар бор. Нотариусга тўлов тўлангани ҳақида охирги квитанцияларни тақдим этишнинг ўзи кифоями ёки барибир маълумотномаларни олиш зарурми?

А.Ц.

 

– Жорий йилнинг 1 июлига қадар битимни тасдиқлаш учун айни нотариусга мурожаат қилган шахс тегишли маълумотномаларни тақдим этиб, солиқлар, коммунал тўловлар ва электр энергияси бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаши шарт эди.

2017 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича, 2018 йил 1 июлдан бошлаб эса – Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш битимларини тасдиқлашнинг янги тартиби кучга киради (ВМнинг 27.02.2017 йилдаги 106-сон қарорининг ­3-банди). Ушбу санадан бошлаб бундай битимлар идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида тасдиқланади, бу фуқаролар ва ваколатли идоралар учун анча қулайликлар яратади.

1.07.2017 йилдан бошлаб Тошкент аҳли нотариал идорага:

1) онлайн – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали белгиланган шаклдаги электрон аризани тўлдириш йўли билан;

2) ўзи келиб – кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат билан нотариал идорага мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳолда ариза белгиланган тўлов ундирилгандан сўнг ариза берувчининг номидан нотариал идоранинг ходими томонидан тўлдирилади.

Ариза тўлдирилгандан кейин қарздорлик, кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги автоматик тарзда текширилади. Солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик ёки кўчмас мулкка нисбатан тақиқ ва хатлаш мавжудлиги аниқланса, ариза берувчи қарздорлик бартараф этилганидан ёки тақиқ ва хатлаш олиб ташланганидан кейин нотариусга такрор мурожаат қила олади.

Бунинг устига, ариза берувчига аниқланган қарздорликни нотариал идорада, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти берилади.

Агар текширув қарздорлик йўқлигини кўрсатса, аризага ноёб рақам берилади ва нотариусга мурожаат қилган шахс давлат божининг тегишли суммасини тўлаган ҳолда 24 соат ичида ўз битимини нотариал тасдиқлата олади (Низом, ВМнинг 106-сон қарорига ­1-илова).

 

Азиза Шоназарова,

Тошкент шаҳар
Миробод тумани 9-сон Давлат нотариал идорасининг нотариуси.

Прочитано: 1755 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика