Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 23 / Божхона

Қарс икки қўлдан чиқади

 

ёки коррупцияга қарши курашишда ижтимоий шерикчиликнинг аҳамияти

 

Коррупция ёки ҳужжат тили билан айтганда шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш* хатти-ҳаракати хавфли иллатга айланган. Бу ҳодисага қарши курашиш борасида жаҳонда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам муайян чоралар кўрилмоқда.

 

Хусусан, жорий йил 4 январдан мамлакатимизда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун кучга кирди, республикамиз Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2.02.2017 йилдаги ПҚ-2752-сон) қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжатлари жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга хизмат қилмоқда.

ДБҚнинг «Тошкент-Аэро» ИБК томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Тошкент авиация транспорт прокуратураси ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбатида айни шулар ҳақида гап борди. Тадбирда ­«Тошкент-Аэро» ИБК бошлиғи ўринбосари ­И.Омаров коррупцияга қарши курашиш, энг аввало, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Қонуннинг эътиборли жиҳатлардан яна бири, коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгиланганидир. Зеро, бу институтлар жамиятда жамоат назорати қарор топишида, адолат мувозанати таъминланишида ўзига хос ўрин тутиб келмоқда. Уларнинг жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи коррупция иллатига қарши курашишда иштирок этиши шу йўналишдаги фаолият самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

Давра суҳбатида божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхтаб ўтилди. Республика божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарлик содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тўғрисида»ги қарори (2.03.2016 йилдаги 62-сон) ижроси доирасида божхона органларида тарбиявий профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибни муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, бурчга садоқатини мустаҳкамлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида давлат божхона хизмати органларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва уларни қўллаш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

«Тошкент-Аэро» ИБК томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 40 дан ортиқ профилактик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 26 маротаба хуфиёна текширувлар ўтказилган.

Давлат божхона қўмитаси томонидан пора бериш ва пора олишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида кўргазмалари плакатлар ва буклетлар ишлаб чиқилган бўлиб, барча божхона бошқармалари, комплекслари ва постларига тарқатилган. ­«Тошкент-Аэро» ИБКда узлуксиз фаолияти юритувчи «Ишонч телефони» жорий қилинган бўлиб, у орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкин.

Бундан ташқари, «Тошкент-Аэро» ИБКнинг барча ташқи иқтисодий фаолият ва чегара-божхона постларидаги мавжуд мониторлар орқали йўловчилар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун доимий равишда коррупциянинг мудҳиш оқибатларидан огоҳлантирувчи ижтимоий видеороликлар намойиши йўлга қўйилган.

Коррупцияга қарши курашиш, ёш божхоначиларни ўз касбига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ДБҚ томонидан Божхона хизмати фахрийлар уюшмаси нодавлат-нотижорат ташкилоти билан самарали ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 


*Ўзбекистон Республикасининг 3.01.2017 йилдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сон Қонуни 3-моддаси.

Прочитано: 1519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика