Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 23 / Амалий бухгалтерия

Мажбурий сотишдан озодсиз

 

Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 290-сон қарорида валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш бекор қилинган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг рўйхати келтирилган бўлиб, Рўйхатда тайёр трикотаж маҳсулотлари ҳам бор. Ҳозирда бизнинг ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган корхонамизнинг ишчилар сони 200 нафардан ошмаган. Лекин шу йилнинг III–IV чоракларида ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ишчиларимиз сонини 400 нафарга етказмоқчимиз.

1. Корхонамизда 400 нафар ишчи ишлаган тақдирда у йирик корхона ҳисобланадими?

2. Агар йирик корхона мақомида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарсак, 290-сон қарор талаблари бизга нисбатан татбиқ этиладими?

Д.Қодиралиев.

1

Корхона ходимларининг сони 200 нафардан ошган тақдирда у йирик корхоналар сирасига киради (Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичи, ВМнинг 24.08.2016 йилги 275-сон қарори билан тасдиқланган).

 

2

Ҳукуматнинг 290-сон қарори* билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш киритилиб, тайёр трикотаж маҳсулотларидан келиб тушадиган валюта маблағлари, уларни ишлаб чиқарган корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва таснифланишидан қатъи назар, мажбурий сотишдан озод этилган. Демак, 290-сон қарор билан белгиланган имтиёз ҳар икки мақомда ҳам сизнинг корхонангизга нисбатан татбиқ этилади.

Эркин ҲОСИЛОВ,

«Norma Online» эксперти.

_______________________

*Ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда.

Прочитано: 1623 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика