Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 23 / Қарор ва ижро

Давлат мулкини ижарага бериш муддати узайтирилади

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Давлат мулкини ижарага бериш тизимининг соддалаштирилгани бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир лойиҳани аниқ ҳисоб-китоб асосида амалга ошириш, моддий ресурслар ва мулкдан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижара муносабатларини тартибга солиш билан бирга, фойдаланилмасдан турган, қаровсиз қолган бинолардан оқилона фойдаланиш, қўшимча иш ўринлари очиш ниятидаги ишбилармонларга янги имкониятлар яратаётир.

Бунинг учун субъект давлат мулки жойлашган манзилдаги Ижара марказига буюртманома тақдим этиши лозим. Бу талабномани тегишли комиссия маъқулласа, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади.

Давлат мулки илгари тузилган шу хил шартномалар бўйича мажбуриятларини бажармаган ёхуд тўлиқ ёки чекланган тарзда муомалага лаёқатсизлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга берилмайди. Илгари давлат мулкини ижарага беришнинг энг кўп муддати 5 йил бўлган, эндиликда мазкур муддатни 10 йилгача узайтириш борасида таклифлар ишлаб чиқилмоқда. У янги шартнома тузиш йўли билан яна узайтирилиши мумкин.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари келишган ҳолда нотураржой давлат мулкидан фойдаланганлик учун ҳар йили ижара ҳақининг миқдорини белгилайди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида саноат мақсадларида фойдаланганлик учун аксарият тармоқларга ижара тўловининг минимал ставкаси бир квадрат метрга йилига ўртача 3,8 минг сўмдан тўғри келмоқда. Улгуржи савдо, умумий овқатланиш муассасалари учун эса ҳар квадрат метрга 15 минг 450 сўм минимал ставка белгиланган.

Вилоятларда боғдорчилик, балиқчилик ва ўрмон хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган давлат мулкининг ҳар гектари учун минимал ставка 2 миллион 507 минг сўм белгиланган. Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари ҳузурида фаолият кўрсатадиган дорихоналар учун ижара тўловининг ноль минимал ставкаси амал қилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 20 фоизга чегирма билан ҳисоблаш белгиланган.

 

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ижара марказлари давлат мулки ҳисобланадиган, турли сабабларга кўра фойдаланилмаётган қарийб 14 мингдан зиёд нотурар жой бино ва иншоотларни рўйхатга олди. Ҳозир уларнинг қарийб 13,8 мингтаси ижарага берилди. Айни пайтда фойдаланилмасдан бўш турган, ижарага таклиф этилаётган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг тегишли веб-сайтларида ҳамда кундалик нашрларда ёритиб борилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2261 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика