Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 17 / Божхона

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи манфаати йўлида...

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2862-сон қарори билан халқаро амалиётда умумэътироф этилган ташқи савдо фаолиятини божхона-тариф йўли билан тартибга солиш усулларини қўллаш асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизга четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга нисбатан қўлланиладиган акциз солиғи ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

Бунда энг муҳим икки жиҳат инобатга олинган. Яъни ушбу ўзгаришлар аввало аҳолини муҳим даражадаги ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, юртимизга четдан олиб кириладиган айрим хом ашёлар учун акциз солиғининг пасайтирилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Масалан, буғдой уни учун товарнинг божхона қийматидан 11% миқдорида ундириб келинган акциз солиғи эндиликда 5%ни ташкил қилади.

Кунгабоқар ёғи, сафлор (махсар) ёғи ва уларнинг фракциялари учун бу кўрсаткич илгари 20%ни ташкил қилган бўлса, ҳозирда 10%га (бироқ 1 кг учун 0,16 АҚШ долларидан кам эмас) камайтирилди.

Тайёр ёки консерваланган, уксус ёки уксус кислотаси қўшилмаган, музлатилмаган бошқа сабзавотлар (Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 2006 товар позицияси маҳсулотларидан ташқари) учун акциз солиғи 50%дан 10%га, мева ва сабзавот шарбатлари (ананас ва цитрус шарбатларидан ташқари) учун эса 70%дан 30%гача (лекин литри учун 0,50 АҚШ долларидан кам эмас) туширилди.

Шунингдек, соуслар тайёрлаш учун маҳсулотлар ва тайёр соуслар; таъм берувчи қўшимчалар ва аралаш зираворлар; хантал кукуни ва тайёр хантал (горчица) учун акциз солиқлари ҳам сезиларли равишда, яъни 70%дан 25%гача туширилди.

Энг муҳим янгиликлардан яна бири – двигателининг ҳажми 2 800 куб см дан кўп бўлмаган янги юк ташиш автомобиллари учун акциз солиғи эндиликда 30% (муқаддам 70% эди) қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, соя ёғи ва унинг фракциялари, макарон маҳсулотлари, айрим турдаги полиэтилен, тунука ва ёғочдан тайёрланган маҳсулотлар учун акциз солиғи бутунлай бекор қилинди.

Табиийки, эндиликда бу каби товарларни республикамизга олиб кирадиган импортёрлар мазкур имтиёзлар натижасида тежаб қолинган маблағларни ўз фаолиятларини янада кенгайтиришга йўналтиришлари мумкин бўлади.

Масалан, 2016 йилнинг атиги 2 чорагида олиб кирилган бундай товарлар учун Давлат бюджетига салкам 13 млн АҚШ доллари эквивалентидаги акциз солиғи ундирилган бўлса, жорий йилнинг ушбу чорагида ўтган йилнинг мос давридаги импорт ҳажми сақланиб қолгудек бўлса, салкам 33 млрд сўм миқдоридаги маблағ эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ўз ихтиёрида қолиши кутилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика