Norma.uz

Нотариуссиз автомобиль сотиб олиш

 

Юридик шахс дилер ташкилотдан (транспорт воситалари сотувчисидан) транспорт воситасини нотариал тасдиқлатмай сотиб олиши тўғрими?

Замира,

бухгалтер.

 

Ҳа, юридик шахс ишлаб чиқарувчидан ёки расмий дилердан ёзма шартномага асосан транспорт воситасини сотиб олиши мумкин. Бу ҳолда шартномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Умумий қоидага кўра автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 386-моддаси 4-қисми).

Қуйидаги ҳолларда автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тасдиқланиши керак эмас:

ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);

● лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);

● юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар;

● Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳудудий бошқармаларининг суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотилаётган бўлса (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган).

Шу тариқа, агар автомобилни унинг ишлаб чиқарувчисидан ёки расмий воситачидан сотиб олаётган бўлсангиз, олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш керак эмас. Бироқ шартномани бир вақтнинг ўзида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш керак (Қоидаларнинг 5-банди, ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига ­1-илова).

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1911 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика