Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 14 / Паспорт масалалари

Стикер учун консулликка

 

Мен Дубайда вақтинча яшаган ҳолда ишлайман. Ўзбекистонга ёзги таътилда келмоқчиман. Қайтгунимча иш берувчи киришга визам бўлган бошқа мамлакатларга турли даврларда хизмат сафарларига жўнатмоқчи. Бироқ паспортимдаги стикернинг амал қилиш муддати тугаяпти, бошқа мамлакатларга хизмат сафарига муддати ўтган стикер билан учишимга тўғри келади. Бу билан қонунни бузган бўламанми?

Рафаил З.

 

Агар БААдаги меҳнат контрактига кўра чет элга вақтинча яшаш учун чиқиб кетган ва у ерда вақтинча консуллик ҳисобида туриб, қонуний равишда яшаётган бўлсангиз, Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги дипломатик ваколатхонасига чет элга чиқиш учун стикернинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак (Тартибнинг II боби 5-банди, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги ­8-сон қарорига 1-илова).

 

 

 

Рўйхат бўйича ҳужжатлар

 

Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини қандай қилиб олишим мумкин?

Р.Н.

Тошкент ш.

 

Яшаш гувоҳномаси Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан республикага қайтиб келган ва қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга берилади.

Яшаш гувоҳномасини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

► белгиланган шакл бўйича ариза;

► хорижий давлат фуқаросининг ҳақиқий паспорти;

► ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг ЎзРдаги фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

► катталиги 35 х 45 мм қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;

► истиқомат жойидан маълумотнома;

► никоҳ тўғрисида гувоҳнома.

Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса – хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади (26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармон билан тасдиқланган Низом).

 

 

 

Жарима тўлашингизга тўғри келади

 

Укам паспорт олди, бироқ рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги штампни қўйдиришга бирмунча вақт ўтгандан кейин келди. Унга 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаш зарурлигини айтибдилар. Агар шундоқ ҳам яшаётган пайтидан буён уйда рўйхатдан ўтган, бу уй дафтарида қайд этилган бўлса, жарима тўлаши шартми?

Семчин.

Тошкент ш.

 

– Фуқаро биометрик паспорт олиши биланоқ доимий рўйхатдан ўтганлиги ҳақида штамп қўйдириши шарт (Низом, 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова). Сиз уни ХУМШдаги паспортисткада ёки паспорт столида расмийлаштиришингиз мумкин эди. Доимий рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги штамп фуқаронинг доимий яшаш жойи ҳақидаги қайд ҳисобланади. Унинг паспортга қўйилмаганлиги МЖТКнинг 223-моддасини бузиш саналади, унда айтилишича, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

 

 

 

Тошкентда бир оила бўлиб

 

Турмуш ўртоғим РФ фуқароси бўлса, уни Тошкентда пропискадан ўтказиш мумкинми, бунинг учун нималар талаб этилади?

Г.Умаров.

 

– Чет эл фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, шунингдек уларга доимий яшашга рухсатнома бериш тартиби «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунга ва ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига мувофиқ белгиланади.

Хорижий давлатлардан келган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида камида 1 йил яшаган чет эл фуқаролари доимий яшашга рухсат олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ТШИИБ ХЧКваФРБ) мурожаат этишлари мумкин. Бунинг учун улар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

► белгиланган шаклда 2 нусхада ариза-анкета;

► чет эл фуқаросининг паспорти;

► уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;

► никоҳ тузилганлиги ёки фарзанд туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари, зарур ҳолларда яқин қариндошининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

► хорижий давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ёки хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси, консуллик муассасаси томонидан берилган, аввалги яшаш жойи бўйича судланмаганлиги тўғрисида маълумотнома (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун);

► 35 х 45 мм ўлчамли 2 та фотосурат;

► ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 14.05.2012 йилда 2363-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1504 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика