Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 14 / Паспорт масалалари

Фуқаролик йўқотилганлигини расмийлаштириш тартибига тузатишлар киритилди

 

Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПФ-4990-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон) ўзгартиш киритилди.

 

Тузатиш Ўзбекистон фуқаролиги йўқотилишини расмийлаштириш тартиби асосларига дахлдор бўлиб, ҳужжатни «Фуқаролик тўғрисида»ги Қонунга яқинда киритилган ўзгартиришларга мувофиқлаштиришга қаратилган.

Энди Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

а) фуқарога нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда;

б) агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

д) агар шахс чет эл давлати фуқаролигини олган бўлса.

Бундан ташқари, Низом фуқаролик йўқотилиши тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тартибини тартибга солувчи нормалар билан тўлдирилди.

Чунончи, тегишли асосларнинг мавжудлиги ҳақидаги материаллар, шу жумладан манфаатдор вазирлик ва идораларнинг хулосалари кўриб чиқиш учун ЎзР Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссияга тақдим этилади.

Бунда хулосалар асослантирилган ва уларда қуйидаги маълумотлар албатта кўрсатилиши керак:

● шахснинг давлат олдидаги бажарилмаган (ижро этилмаган) мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;

● шахснинг айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги;

● шахснинг қидирувда эканлиги;

● шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;

● шахснинг мамлакатдан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги;

● шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши давлат хавфсизлигининг манфаатларига номувофиқ эканлиги.

Ҳужжатларни тайёрлашда фуқароликни йўқотган деб топилаётган шахс бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилинади. Хабардор қилиш яшаш жойи бўйича амалга оширилади, турар жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг охирги яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки яқин қариндошлари хабардор қилинади.

Тақдим этилган материалларни ҳамда хулосаларни кўриб чиқиш натижаларига кўра Президент томонидан қарор қабул қилиш учун таклиф киритилади. Фуқаролик Президентнинг тегишли Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилади. Фуқаролик йўқотилганлиги далили республика ҳудудида шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан, чет элда доимий яшовчи шахслар учун эса – консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика