Norma.uz

Экспорт тартиботини соддалаштиришда ВИОнинг ўрни (хорижий тажриба)

 

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда экспорт тартиб-таомилларини соддалаштиришдан кўзланган асосий мақсад бюрократик хусусиятга эга бўлган ортиқча расмиятчиликларни бартараф этиш, товарлар оқими устидан ўрнатилган назорат самарадорлигини ошириш, экспорт жараёнини тезлаштириш ҳамда экспортёрларга энг қулай шарт-шароитларни яратишдир.

 

Бу борада ривожланган давлатларда қўлланилаётган тажрибани ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташқи савдо қатнашчиларига қулайлик яратиш, божхона расмийлаштирувини янги босқичга кўтариш мақсадида Жаҳонда савдони енгиллаштириш ва хавфсизлик стандартлари ишлаб чиқилиб, бугунги кунда мазкур ҳужжат йирик экспорт қилувчи давлатлар амалиётида қўллаб келинмоқда. Мазкур Стандартлар ҳалол, божхона қоидаларига амал қилувчи корхона-ташкилотлар, декларантлар, товарлар етказиб берувчи транспорт ва экспедиторлик компаниялари учун товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиботларини соддалаштиришга қаратилган. Ушбу соддалаштирилган тизимга хорижий давлатлар ўз экспорт фаолиятида ваколатли иқтисодий операторларни (кейинги ўринларда – ВИО) ташкил этиш орқали эришишмоқда.

ВИО – божхона органлари томонидан улар фаолиятига махсус ҳуқуқий мақом бериладиган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси бўлиб, улар божхона меъёрлари ёки товарларнинг хавфсизлигини таъминлаш стандартларига мувофиқ бўлган юридик шахсдир.

Жаҳон божхона ташкилоти талқинига кўра, ВИО – фаолияти ЖБТнинг меъёрларига ёки товарларни етказиб бериш занжири хавфсизлигини таъминлаш стандартларига мувофиқ бўлган ва божхона органлари томонидан маъқулланган ТИФ қатнашчиси бўлиб, улар сирасига ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар, экспортёрлар, брокерлар, ташувчилар, консолидаторлар, даллоллар, портлар, аэропортлар, терминаллар, омборлар операторлари, дистрибьюторлар киради*.

Хорижий давлатлар божхона хизматлари томонидан белгиланган мезон талабларига жавоб берувчи экспортёр ташкилотларга ВИО мақоми берилади. Мазкур мақомни олиш учун талабгор экспортёрларга қуйидаги бир қатор талаблар қўйилади:

  • талабгорнинг божхона органларидан божхона тўловлари бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
  • фаолияти давомида белгиланган тартибларни бузмаган ва жавобгарликка тортилмаганлиги;
  • ВИО мақомини олиш учун белгиланган божхона божлари ва солиқларни тўлай олиш қобилиятига эга бўлиши;
  • божхона операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тақдим этилган маълумотлар билан ўтказилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотларни солиштириш имконини берувчи товарлар ҳисобини юритиш тизимига эга бўлиши лозим.

Ишлаб чиқарувчилар учун мазкур мақомнинг берилиши божхона назорати тартиб-таомилларидан ўтишда экспортчиларга қуйидаги енгилликни тақдим этади:

олиб чиқилаётган юклар божхона кўригидан озод этилади;

божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти мавжуд;

экспорт маҳсулотлари биринчи навбатда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;

товарларнинг божхона чегарасидан олиб ўтилиши тезлашади;

экспортёрнинг божхона йиғимлари бўйича харажатлари тежалади.

Мазкур имтиёзлар натижасида экспорт жараёни тезлашади.

Бундай имтиёзлар яратилиши натижасида бугунги кунда хорижий давлатлар ташқи савдо фаолиятида ВИО сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Хусусан, энг йирик экспорт қилувчи давлатлардан бўлмиш АҚШда – 10,8 минг, Германияда – 5 минг, Голландияда –1,5 мингта ҳамда Европа иттифоқида 17 мингта ВИО фаолият юритаётир.

Хулоса қилиб айтганда, ВИО институтининг амалга киритилиши келгусида экспорт улушини орттириш, иш самарадорлигининг кўтарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва иқтисодиётда давлатнинг иштирокини камайтириб, экспорт операциялари билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштиришга хизмат қилади.

 

Ҳакимжон Ёмғиров,

мустақил тадқиқотчи.

 


*Framework of Standards to Secure and Facilitate Global Trade (www.wcoomd.org).

Прочитано: 1516 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика