Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Чекланган улгуржи савдо

 

Чакана савдо корхонаси товарни ўзининг ойлик товар оборотидан 10% доирасида бошқа корхонага улгуржи сота оладими? Мазкур ҳолатда улгуржи савдога лицензия керакми?

Р.Мажидов,

бухгалтер.

 

Чакана савдо корхонаси ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10%и доирасида товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиши мумкин. Нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотишнинг йўл қўйиладиган ҳажми ҳар бир ой учун ҳисоблаб чиқарилади. Товарни кўрсатилган усул билан 10%дан ортиқ миқдорда фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 19-банди).

Улгуржи савдо билан юридик шахслар тегишли лицензия олган тақдирда шуғулланишлари мумкин (Низомнинг 3-банди). Бунда Низомнинг 19-бандида ижтимоий соҳадаги юридик шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш учун лимит доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарларни сотувчи чакана савдо корхоналари ажратиб кўрсатилган. Алоҳида талабларнинг (лимит, товарларни олувчиларнинг рўйхати) белгиланиши қонунчиликда бундай сотиш лицензия олиш талаб этиладиган улгуржи савдога киритилмаганлиги хусусида  хулоса чиқариш мумкинлигини англатади.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1570 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика