Norma.uz

Лавозим йўриқномаси учун асос

 

Молиявий-иқтисодий прогнозлаш бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқяпмиз. Корхона юристи уларнинг йўриқномадаги вазифалари Лавозимларнинг тармоқлараро маълумотномасига қатъий мувофиқликда акс эттирилишини талаб қилмоқда.

Ходимнинг лавозим йўриқномасини тузишда Тармоқлараро маълумотномада кўрсатилган барча вазифаларини киритиш мажбурийми ёки тармоқ ва корхона хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда вазифалари таркибини ўзгартириш мумкинми?

А.Саматова.

 

Йўқ, мажбурий эмас.

Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади (МКнинг 176-моддаси 2-қисми).

Лавозимларнинг тармоқлараро маълумотномаси ёки, аниқроқ айтадиган бўлсак, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқлараро тариф-малака маълумотномаси (ТТММ) (МАИМ ҳайъатининг 28.01.2016 йилдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган) бир қатор мақсадлар, шу жумладан лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Хусусан, ТТММда кўрсатилган хизматчилар лавозимларининг малака тавсифномалари асосида муайян хизматчилар (ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, мутахассислар ва б.) учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилади. Уларни тузишда ишлаб чиқариш, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш хусусиятлари, меҳнат жараёнларини бажариш технологияси ҳисобга олинган ҳолда тавсифномаларда назарда тутилган мажбуриятлар аниқлаштирилади. Бунда лавозим йўриқномаларида кадрлар бўйича ва (ёки) юридик хизматлар хизматчиларнинг лавозимлари аниқ мувофиқ бўлишини таъминлашлари муҳим (Хизматчиларнинг асосий лавозимлари классификацияси, ВМнинг 164-сон қарори билан тасдиқланган Классификаторга 2-илова). 

Молиявий-иқтисодий прогнозлаш бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишда тармоғингиз ва корхонангиз хусусиятларини инобатга олган ҳолда ТТММда кўрсатилган айрим вазифаларига (ўзгартириб/тўлдириб) аниқлик киритишингиз мумкин.

Хизматчилар лавозимларининг малака тавсифномалари ва ишчилар касбларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш хусусиятлари Хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларини тайёрлашга доир тавсияларда (МАИМҚВ, 5.10.2010 йилдаги 02/2675-сон) янада батафсил ва амалий мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.

Яъни ТТММга иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун умумий бўлган, амалиётда кенг фойдаланиладиган оммавий хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари малака тавсифномалари киритилган. Айрим тармоқлар учун хос бўлган лавозимлар ва касбларнинг малака тавсифномалари вазирликлар ва бошқа идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.

Шу тариқа, ТТММ ташкилий-фармойиш тусидаги ички ҳужжатлар – ишлаб чиқариш, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш хусусиятлари ҳисобга олинган ходимлар лавозим мажбуриятларининг аниқ рўйхати, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги қайд этилган лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиши мумкин.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 6859 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика