Norma.uz

«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида маҳсулотлар кўпаймоқда

 

Мамлакатимизда яратилган қулай бизнес муҳити самарасида турли соҳаларда, жумладан, тери хом ашёсини тайёрлаш ва уни қайта ишлаш, рақобатдош пойабзал ҳамда чарм-атторлик моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди.

 

Президентимизнинг 2016 йил 15 сентябрдаги «2016–2020 йиллар даврида чарм-пойабзал саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори (15.09.2016 йилдаги ПҚ-2592-сон) бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида «Excel» савдо белгиси остида тайёрланаётган пойабзаллар сифати ва бежиримлиги билан харидорлар эътиборига тушаётгани бунга мисол бўлади.

Харидор пойабзал сотиб олар экан, аввало, у қандай хом ашёдан тайёрлангани, сифати билан қизиқади. Агар у асл чармдан тикилган бўлса, иккиланмай харид қилади. Чунки яхши кўндан тайёрланган оёқ кийими бежирим, чидамли бўлади.

«Excellent Еast» МЧЖ ана шундай сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган корхоналардан бири.

– Эркаклар учун тўрт мавсумга мўлжалланган пойабзал ишлаб чиқармоқдамиз, – дейди корхона директори Фазлиддин Мухторхўжаев. – Маҳсулотларимизнинг бичими, дизайни замон талабларига тўлиқ жавоб беради. Зарур хом ашёни маҳаллий ишбилармонлардан олмоқдамиз. Ўтган йили 3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардик. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда беш миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш кутилмоқда. Уларнинг ярмидан кўпини экспорт қиламиз.

Корхона бир йилда 200 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари каби ўнга яқин давлатга экспорт қилинмоқда.

«Excellent Еast» МЧЖда олтмишдан ортиқ мутахассис меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 1482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика