Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 10 / Божхона

«Етти хазинанинг бири» экспортга ишлаганда...

 

Қашқадарёлик тадбиркорлар жорий йил январь ойининг ўзида 7 млн донадан зиёд тухумни хорижга экспорт қилишди. Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, хусусан, Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони билан товарларни «Экспорт» божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда амалга оширганлик учун йиғим амалдагига нисбатан икки бараварга камайтирилгани, яъни ЭКИҲнинг 10 фоизиданфоизгача туширилганлиги ҳам юқоридаги кўрсаткичга эришишга имкон берган бўлса ажаб эмас.

 

– 2016 йилда экспорт қилинган 200 минг АҚШ долларлик тухум маҳсулоти 9 та божхона юк декларацияси асосида тўлиқ электрон тарзда масофадан туриб расмийлаштирилган бўлиб, бу тадбиркорларнинг қимматли вақтини тежашга имкон берди, – дейди «Китоб» ТИФ божхона пости бошлиғи Хуршид Мирзаев. – Ўтган йили ушбу маҳсулотни экспортга расмийлаштирганлик учун 793 минг сўм миқдорида божхона йиғими ундирилган эди. Эндиликда эса бу рақам икки бараварга камаяди.

Ана шу енгилликлар эвазига Қашқадарё вилоятида киши бошига гўшт, сут ва тухум етиштириш ҳажми бир неча баробар ошди. Ҳудудда мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиб бораётгани ўсиш суръати барқарор бўлишига замин ҳозирламоқда.

Ўтган йилда воҳада паррандачилик соҳасида 160 дан ортиқ истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Жойларда тухум ва товуқ гўшти етиштиришга ихтисослашган янги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилди, ишлаб турганларининг қуввати кенгайтирилиб, модернизация қилинди. Бунинг натижасида тармоқда маҳсулдорлик янада ошиб, маҳсулотлар таннархи пасаймоқда, қолаверса, истеъмолдан ортган маҳсулотни четга экспорт қилиш имкони юзага келмоқда. Ўтган йили вилоят ишбилармонлари томонидан илк бор ташқи бозорга қарийб 200 минг долларлик тухум экспорти амалга оширилгани фикримизга далилдир.

– Хорижий харидорлар билан ҳамкорлигимиз давомида шунга ишонч ҳосил қилдикки, ташқи бозорда тухумга талаб юқори экан, – дейди Яккабоғ туманидаги «Кумуш куз файзи» МЧЖ раҳбари Мақсуд Камолов. – Шу вақтгача маҳсулотимизни ички бозорга сотган бўлсак, эндиликда унинг бир қисмини экспортга йўналтириш имконига эгамиз. Ўтган йили афғонистонлик ҳамкорларимизга 60 минг долларликдан зиёд тухум етказиб бердик. Бу ҳамкорлигимиз жорий йилда ҳам давом эттирилади. Қолаверса, бошқа мамлакатларда ҳам маҳсулотимизни сотиб олиш истагидаги харидорлар топилмоқда.

Шаҳрисабз туманида фаолият юритаётган «Эко парранда» МЧЖ бундан 5 йил аввал ташкил этилган. Тадбиркорлик субъекти ўтган даврда сезиларли ютуқларга эришди – ҳозирда корхона фабрикасида боқилаётган товуқлар сони 80 минг бошга етган. «Хай-лайн» зотига мансуб бу товуқлар касалликка чидамлилиги ва маҳсулдорлиги билан ажралиб туради.

– Фабрикамизда товуқларни озиқлантиришдан тортиб, тухумни йиғиб олишгача бўлган барча жараёнлар автоматлаштирилган, – дейди жамият раҳбари Муҳиддин Умидов. – Кунига ўртача 10 минг дона тухум олинади. Маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича иш олиб бораяпмиз. Тез орада қиймати 1 млн долларликдан ортиқ қўшимча лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни якунлаймиз. Натижада фабрикамизда боқиладиган товуқлар сони 120 минг бошга ортади, 30 та янги иш ўрни яратилади. Асосийси – олинадиган тухум салмоғи кўпаяди.

Тадбиркорнинг қайд этишича, ушбу корхона ҳам ўтган йилдан бошлаб четга тухум экспорт қилишга киришган. Қўшни Афғонистондаги «Ixlos ltd» фирмаси томонидан 107 минг долларлик маҳсулот харид қилинган. Эътиборлиси, томонлар жорий йилда ҳам 7 млн дона тухум етказиб бериш бўйича келишув имзолашган.

 

Қашқадарё вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1640 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика