Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 10 / Солиқ солиш

Акция бўйича хизматлар учун солиқ тўлайсиз

 

Фирма товар оборотини кўпайтириш ва мижозларни жалб этиш мақсадида акция ўтказмоқчи – унда ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун авиачипталар ва ЎзР ташқарисидаги меҳмонхонада бир ҳафта яшаш ютуқли ўйинини ўйнамоқчи. Авиачипталар ғолиб бўлган ходимлар номига сотиб олинади, шунингдек уларнинг яшаш ва трансфер харажатлари тўланади. Сотиб олинган авиачипталарни ютиб олган ташкилотлар директорларига қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берамиз.

Фирмамиз ғолиб бўлган ташкилотлар ходимлари учун даромад тўлаш манбаи ҳисобланадими?

Г.Эргашева,

МЧЖ бухгалтери.

 

Ҳа, фирмангиз жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги даромадлар тўлаш манбаи ҳисобланади.

Ғолиб бўлган ташкилот эмас, айни савдо фирмаси жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб харажат қилган. Улар учун ҳақи тўланган хизматлар қийматига моддий наф тарзидаги даромад сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 177-моддаси ­1-банди). Бундай даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси ­2-қисми 2-банди), бироқ ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинмайди.

Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларга тўлов манбаида солиқни ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, унинг белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Одатда ютуқли акцияларни ўтказишда ғолибларнинг кассага ёки компания ҳисоб-китоб рақамига ёхуд декларация бўйича солиқ тўлашларига тўғри келмаслиги учун компаниялар – акциялар ташкилотчилари ўз ҳисобларидан ЖШДС тўлайдилар (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Бироқ бунда жисмоний шахс учун тўланган солиқ моддий наф тарзидаги даромад сифатида баҳоланиши ҳам мумкин.

Ҳар қандай ҳолда ҳам фирмангиз жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларини тўлаш манбаи бўлади.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1529 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика