Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 10 / Солиқ солиш

«Йўқотилган» имтиёз ДСИда ҳисобга олинади

 

II гуруҳ ногирони сифатида ЖШДС бўйича имтиёзга эга бўлган (ЭКИҲнинг 4 бараварини чегириш тарзида), МЧЖ муассисларидан бири бўлган ходим 2016 йил июнда ишдан бўшади. У билан тегишли тартибда ҳисоб-китоб қилинди. 9 ойлик молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича муассисларнинг навбатдан ташқари йиғилишида 9 ойда олинган соф фойдадан дивидендлар тўлашга қарор қилинди. Ишдан бўшаган ходимнинг айтишича, дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашда ҳам солиқ солинмайдиган ЭКИҲнинг 4 бараварини ҳисобга олиш, шундан кейингина 10% солиқни ушлаб қолиш зарур экан.

МЧЖ иштирокчиси – II гуруҳ ногиронига дивидендларни тўлашда ЭКИҲнинг 4 баравари чегириладими? 2016 йил июнда ишдан бўшаган ходимга ўша йилнинг декабрида дивидендлар тўланган бўлса, 2016 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурми?

В.Майорова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Сизнинг ҳолатда иштирокчи – II гуруҳ ногиронига дивидендлар тўлашда ЭКИҲнинг 4 баравари чегирилмайди.

Ҳақиқатан ҳам, I ва II гуруҳ ногиронлари бошқалар қатори даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисми 5-банди).

Бироқ меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходимга илгариги асосий иш жойида тўланган барча тўловларга ЖШДС Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда солинади (Солиқ кодексининг ­186-моддаси 7-қисми).

Дивидендларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш пайтида (2016 йил декабрда) муассис корхона ходими ҳисобланмаганлиги боис ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадларни солиқ солишдан қисман озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўлламасдан, дивидендлар суммасидан 10% солиқ ушлаб қолиш зарур эди. Агар шундай қилган бўлсангиз, қайта ҳисоб-китоб қилиш керак эмас.

Имтиёзни ҳисобга олган ҳолда даромадлардан солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун муассис 2016 йилги жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ инспекциясига 2017 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши зарур (Солиқ кодексининг 180-моддаси ­7-қисми, 192-моддаси). Декларацияни топшириш учун корхона муассисга тўланган даромадлар ва ЖШДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномани бериши шарт (Солиқ кодексининг 186-моддаси 10-қисми). Унда ишдан бўшагунча олинган даромадлар ва 2016 йил декабрда тўланган дивидендларни акс эттириш зарур. Декларацияга муассисингиз 2016 йилда ишлаган барча асосий иш жойларидан маълумотномалар илова қилинади.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1491 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика