Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 10 / Солиқ солиш

Ишдан бўшатиш чоғида рағбатлантириш

 

Ходим тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшади (МКнинг 97-моддаси 1-банди), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида битим имзоланди. Ишдан бўшаш чоғида расмийлаштирилган буйруқда 3 та маош миқдорида пуллик компенсация тўланиши белгиланган эди. Бу ҳолда тўлов фойдаланилмаган таътил учун ёки етказилган зарар учун компенсация ҳисобланмайди.

Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчининг хоҳишига кўра тўланган пуллик компенсацияга қандай солиқлар солинади? ЖШДС бўйича имтиёзлар борми? Бу пуллик компенсацияга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими? Солиқ кодекси нуқтаи назаридан жисмоний шахснинг бу даромадини қандай таснифлаш мумкин?

М.Андреева,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Тарафларнинг келишувига кўра ходим ишдан бўшаганда тўланган компенсацияга солиқ солиш тартибини белгилаш учун у тўловларнинг қандай турига киришини аниқлаб олиш зарур.

Компенсация тўловларининг турлари Солиқ кодекси билан белгиланган. Уларнинг бир қисмига жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми), бир қисми эса меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад (Солиқ кодексининг 174-моддаси) ёки унинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15, 17, 20-бандлари).

Иш берувчининг хоҳишига кўра тўланган пуллик компенсация Солиқ кодексининг 174-моддасида тилга олинмаган. Фикримизча, тўланган суммалар компенсация эмас, балки рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов ҳисобланади (Солиқ кодексининг 173-моддаси).

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 172-моддаси), тегишинча, уларга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг 306-моддаси). Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланмайди.

Пуллик компенсация деганда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ёки бошқа тўловлар тушунилса (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15-банди), улар меҳнат шартномаси бекор қилинган қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни тегишлича расмийлаштирган ҳолда тўланишини инобатга олиш лозим (МКнинг 109-моддаси):

♦ иш берувчининг ташаббуси билан;

♦ тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга биноан;

♦ ходим янги меҳнат шартлари асосида ишни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (МКнинг 89-моддаси 4-қисми).

Бу ҳолда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади ва унга ЭКИҲнинг 12 баравари миқдори доирасида ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 20-банди). Бошқа даромадларга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди, сабаби улар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланмайди.

Сизнинг ҳолатда меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинмоқда, шу сабабли ушбу тўлов имтиёзлар назарда тутилган ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланмайди, балки юзага келадиган барча солиқ оқибатлари билан бирга рағбатлантириш хусусиятига эга тўлов деб баҳоланади.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1936 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика