Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 10 / Муаммони муҳокама қиламиз

Ўзганинг хом ашёси қайта ишланганда...

 

2013 йилда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси саҳифаларида (26, 28, 29, 31-сонлар) ноаниқликлар ва қарама-қаршиликлар хусусида мунозара юритилган эди, аслида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уларга умуман ўрин бўлмаслиги керак. Бироқ улар юзага келган ҳолатда солиқ тўловчининг манфаатларини ёқлайдиган Солиқ кодексининг 11-моддаси мавжуд.

Ушбу мақолада бизнес учун «оғриқли» саволлардан бирини кўтармоқчимиз. У қайта ишлашга берилган (даваль) хом ашёни қайта ишлашга тегишли. Ноаниқлик ушбу бизнес вакиллари юзлаб миллион сўмга тушишига олиб келиши мумкин.

 

БИРИНЧИ ВАЗИЯТ

 

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини (ЯСТ) қўлловчи корхона қайта ишлашга берилган хом ашёга (қишлоқ хўжалик маҳсулоти эмас) қайта ишлов беради ва унинг эгасига тайёр маҳсулотни топширади. Қайта ишлаш корхонаси ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланадими? Ёки бундай хом ашёни қайта ишлаш хизмат деб саналадими?

Солиқ органларининг расмий позицияси (ўтган йил охиридаги ҳолатга кўра): даваль хом ашёга қайта ишлов бериш хизмат деб ҳисобланади. Демак, қайта ишлаш корхонаси (кичик корхона) солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида қонуний тарзда бўлиши учун ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошмаслиги керак. Бунда саноат асосида қайта ишлаш ҳақида сўз борганда (масалан, фойдали қазилмаларни ёки бошқа хом ашё ресурсларини қайта ишлаш натижасида, айтайлик, қурилиш материаллари ёхуд қандайдир техник ёқилғи кўринишида тайёр маҳсулот олинади), қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш даражаси юқорилигига қарамай, бундай корхоналар кўп сонли ходимларни жалб этиш зарурати туфайли солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўла олмасликлари аён.

 

ИККИНЧИ ВАЗИЯТ

 

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини (ЯСТ) қўлловчи корхона ишлаб чиқариш фаолиятини юритади. Ушбу корхонанинг асосий бўлмаган фаолият тури (дейлик, 90/10 нисбатида) даваль хом ашёга қайта ишлов бериш ва ушбу хом ашё эгасига тайёр маҳсулотни топшириш ҳисобланади. Бунда тайёр маҳсулот акциз солиғи тўланадиган товар саналади.

Солиқ кодексининг 350-моддаси ­2-қисмига мувофиқ, акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ЯСТ тўловчиси бўла олмайдилар. Шу муносабат билан савол юзага келади: қайта ишлаш корхонаси ушбу акциз солиғи тўланадиган маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланадими? Ёки даваль хом ашёни қайта ишлаш хизмат деб саналадими?

Молия вазирлиги экспертининг позицияси («Акциз – ишлаб чиқарувчи учун», «СБХ»нинг 8.11.2016 йилдаги 45-сони): даваль хом ашёга қайта ишлов берувчи – тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи. Бу эса ўз навбатида бундай қайта ишлов берувчи ЯСТ тўлашга ҳақли эмаслигини ҳамда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шартлигини англатади.

Маҳсулот эгасида ҳам савол юзага келади: маҳсулот ишлаб чиқарувчи қайта ишлов берувчи деган мавжуд расмий фикр эътиборга олинса, шу муносабат билан товар даваль хом ашё эгасининг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулоти деб ҳисоблана олмайди, у товарни экспорт учун ЭАВга сотаётганда қонун ҳужжатлари билан берилган имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли бўладими?

Шу тариқа, бугунги кунда бизнес биттагина саволга ваколатли шахслардан 2 та буткул қарама-қарши жавоб олган. Бунда уларнинг ҳар бири қонун ҳужжатлари нормаларига асосланган. Биринчи ҳолатда солиқ органлари Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларининг (АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5-бандига ҳавола қиладилар.

Ўз навбатида бошқа ташкилотнинг ваколатли мансабдор шахси Солиқ кодекси нормаларига ҳавола қилади: «хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан уларнинг мулкдорига топшириш акциз солиғи солинадиган объектдир (Солиқ кодексининг 230-моддаси)». 

Шу билан бирга Солиқ кодексининг 204-моддаси 3-қисмига мувофиқ, даваль хом ашёни қайта ишлаш хизматларга киритилган. Чунончи, ушбу нормага кўра, товарлар қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан тайёрланган тақдирда, солиқ солинадиган база ҚҚСни киритмаган ҳолда уларни қайта ишлаш хизматларининг қиймати асосида, акциз тўланадиган товарлар бўйича эса – уларни қайта ишлаш хизматлари қиймати асосида, акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш лозим? Ушбу масалалар ечимида тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари қайси ўринда турибди?

Фикримизча, даваль хом ашёни қайта ишлаш ишлаб чиқариш ёки хизмат деб ҳисобланиши тайёр маҳсулот турига боғлиқ бўлмаслиги керак. Ушбу масала ечимига бир хилда ёндашиш, ягона ёндашувга эришмаганда эса – солиқ тўловчининг манфаатларидан келиб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз.

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида бюджетга тўланишини таъминлаш, солиққа доир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва мамлакатимизда бизнес жозибадорлигини янада ошириш мақсадида ваколатли органларнинг расмий вакилларини, тадбиркорларни, шунингдек солиқлар ва ҳуқуқ соҳасидаги экспертларни мазкур мақолада кўрилган масалалар ечимига ягона ёндашувни ишлаб чиқиш учун уларни «СБХ» саҳифаларида муҳокама қилишга чорлаймиз.

 

Екатерина АДЕЕВА,

«Baker Tilly Uzbekistan» аудиторлик-консалтинг
компаниялар гуруҳининг юридик амалиёт раҳбари.

Прочитано: 1519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика