Norma.uz

Буйруқсиз иложи йўқ

 

Декрет таътилига буйруқни расмийлаштириш зарурми?

Ю.Анвархўжаева.

 

– «Декрет таътили» деганда ходимларга бериладиган қуйидаги ижтимоий таътиллар (МКнинг 149-моддаси) тушунилади:

• ҳомиладорлик ва туғиш бўйича (МКнинг 233-моддаси);

• болаларни парваришлаш бўйича (МКнинг 234-моддаси).

Бундай ҳолларда қуйидаги асосларга кўра буйруқларни чиқариш зарур.

1. Ҳомиладорлик ва туғиш, болаларни парваришлаш таътиллари даврида иш берувчи бошқа ходимни ишга қабул қилишга ҳақли бўлади. Ушбу таътилларни бериш ҳақидаги буйруқлар ишга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

2. Болани парваришлаш таътилини бериш ҳақида буйруқларнинг мавжудлиги Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова) 66-бандида ҳам назарда тутилган.

Ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилганда 126 календарь кунлик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида буйруқ чиқариш, туғиш қийин кечганлиги муносабати билан бу таътилни узайтириш учун касаллик варақаси берилганда эса – узайтириш ҳақида ҳам буйруқ чиқариш лозим.

Болаларни парваришлаш таътили берилганда буйруқ нафақа тўлаш, янги ходимни ишга қабул қилиш ва ходим кўрсатилган таътилда бўлган вақтини тасдиқловчи архив маълумотномасини унга беришга асос бўлади.

Ходим ижтимоий таътилларда бўлган барча даврларни улар қандай буйруқлар асосида берилганлигини кўрсатган ҳолда уларни берган ташкилот учунгина эмас, балки архив органлари учун ҳам Т-2 карточкасида қайд этиш ҳам зарур.

 

Валерия Ляндрес,

кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1712 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2017-03-02 16:08:40, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика