Ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқда Меҳнат кодексининг моддасига ҳаволани кўрсатиш зарурми?
Ю.Анвархўжаева.
– Бир қатор ҳолларда буйруқларда Меҳнат кодекси моддаларига ҳавола қилиш мажбурийдир.
Чунончи, меҳнат шартномаси бекор қилинишини расмийлаштиришда иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари МКнинг 87, 89, 97, 100, 105, 106-моддалари таърифига ёки меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларини назарда тутувчи бошқа норматив ҳужжатлар таърифига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, МКнинг ёхуд бошқа норматив ҳужжатларнинг тегишли моддаси (банди) далил қилиб кўрсатилади (МКнинг 107-моддаси).
МК талабларига мувофиқ чиқариладиган буйруқларда бу қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган ҳолда ҳам унга ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу буйруқнинг тўғрилигини асослаш имконини беради.
Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.