Norma.uz

Транспорт воситалари турлари қандай маъқулланади

 

ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг айрим қарорларига тузатишлар киритиш лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжат механик транспорт воситаларини сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимини халқаро талабларга уйғунлаштиришга йўналтирилган.

 

Шу мақсадда Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низомда (6.07.2004 йилдаги 318-сон ВМҚга 1-илова) транспорт воситаси (шасси)нинг техник тартибга солишга оид меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш таклиф этилмоқда. Лойиҳага мувофиқ бундай ҳужжат сирасига транспорт воситаси турини маъқуллаш ҳужжати, календарь йилда ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган биргина транспорт воситаси учун эса мувофиқлик сертификати киради.

Бунда транспорт тури маъқулланиши фақат ишлаб чиқарувчи корхоналарга «Ўзстандарт» агентлиги томонидан қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

1) ариза берувчининг номи ва реквизитлари, транспорт воситаси тури, илгари берилган маъқуллашлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда ариза топшириш;

2) тақдим этилган ҳужжатларнинг бутлиги ва сертификатлаштириш ишларига тайёргарлик учун зарур маълумотларнинг мавжудлигини таҳлил қилиш;

3) сертификатлаштириш ва синовдан ўтказишни амалга оширадиган сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган орган ва синов лабораторияси кўрсатилган ҳолда сертификатлаштиришнинг барча асосий шартларини ўз ичига олган қарор қабул қилиш;

4) тақдим этилган транспорт воситаларининг намуналарини (шассиларини) идентификация қилиш;

5) сертификациявий, шу жумладан улардан фойдаланиш жойлари иқлимий ва географик шартларга мувофиқлик синовларини ўтказиш;

6) баённомаларни расмийлаштириш, уларнинг ҳар бирига ишлаб чиқарувчи томонидан тузилган техник тавсиф илова қилинади;

7) жойнинг ўзига бориб ишлаб чиқарувчининг ­объектини текшириш;

8) транспорт воситасининг алоҳида талабларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва ариза берувчига уни тақдим этиш;

9) мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш пайтида амал қиладиган техник тартибга солишга оид меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келганда, сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган орган томонидан транспорт воситаси (шассиси) турини маъқуллашни расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида хулосанинг тайёрланиши;

10) транспорт воситаси (шассиси) турининг маъқулланишини расмийлаштириш;

11) маъқуллашни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш;

12) сертификатлаштириш бўйича аккредитацияланган орган томонидан ўтказиладиган маъқуллаш даврида транспорт воситаларини техник тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар йилги инспекция назорати текширувини (жойнинг ўзига бориб) ўтказиш.

Лойиҳа муҳокама жараёнида турибди ва унга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритилиши ёки у рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика