Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 08 / Хўжалик юритиш қоидалари

Меҳмонхона хизматлари: ким ва қандай ҳақ тўлайди

 

Компаниямиз туризм соҳасида ишлайди ҳамда хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатилиши учун меҳмонхоналар билан шартномалар тузади. Аксарият ҳолларда меҳмонхоналар ЎзР фуқаролари ва хорижликлар учун яшаш қийматини МБ курси бўйича АҚШ долларида кўрсатадилар. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги Фармони эълон қилингани муносабати билан 2017 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудидаги меҳмонхоналарда хорижий фуқаролар яшашига ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада МБ курсига боғланмаган ҳолда амалга оширилиши шарт. Фуқаролар учун ҳақ тўлашга доир муайян нормативлар мавжудми?

Л.Иброҳимов.

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар, шу жумладан ЎзР фуқароларига меҳмонхона хизматларини кўрсатганлик учун, миллий валютада амалга оширилади Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси 1-қисми).

Меҳмонхоналар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига асосан меҳмонхона хизматларини кўрсатадилар (ФКнинг 703–708-моддалари). Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган тартибда ва шаклда ҳақ тўлаши шарт («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси 1-қисми).

Шартнома шартларига биноан хизматлар нархи чет эл валютасида белгиланиши мумкин, бироқ ҳисобварақ-фактура чет эл валютасида ёзилиб, айни бир вақтда сумма ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган санада МБ курси бўйича қайта ҳисобланган миллий валютада ифодаланади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 11-қисми).

Шу тариқа, Ўзбекистон фуқароларининг меҳмонхонада яшаш қийматини томонларнинг ўзи сўмда ёки МБ курси бўйича сўмда тўлаган ҳолда хорижий валютада белгилайдилар.

Меҳмонхона хизматлари ҳақини хорижий валютада тўлаш фақат хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистонда доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади (2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармоннинг 10-банди).

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1792 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика