Norma.uz

Буюк келажакка муҳим кафолат

 

Жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги кунда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш вазифалари олдимизда долзарб бўлиб турмоқда.

 

Республикамиз мустақилликка эришганидан буён мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мамлакатимизнинг барча фуқаролари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, республика Президенти Фармони билан амалиётга татбиқ этилаётган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси бу йўлдаги навбатдаги дадил қадамлардан бўлди.

Ушбу ҳужжат лойиҳасининг кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши ҳамда қабул қилиниши юртимизда очиқ демократик ўзгаришлар такомиллашгани, аҳолининг мамлакат социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишининг устувор йўналишларини белгилашда фаол қатнашганлигини кўрсатади ва бу Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривож топаётганидан, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалаётганидан далолат беради.

Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда барча соҳаларни либераллаштириш ва модернизациялаш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш каби кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этишни кўзда тутади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш, хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни кучайтириш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳужжатнинг иккинчи – Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, республикамизда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш масаласи республика раҳбариятининг доимий назоратида эканлигига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бирламчи вазифаси этиб белгиланди.

Санаб ўтилган мақсадларга эришиш учун 2017 йилнинг ўзида 25 дан зиёд турли хилдаги қонун ҳужжатлари, хусусан, 1 та Олий Мажлис қўшма қарори, Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2 та фармон ҳамда 5 та қарори, 4 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 5 та идоравий ҳужжатлар, жами 42 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда 15 дан ортиқ турли комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва ижро этиш аниқ кўрсатиб берилган.

Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши юртимизда давлат ва жамият ҳамкорликда ўз олдига пировард мақсад қилиб қўйган натижаларга аниқ ва тизимли эришиш йўлларини белгилаб бериш билан бирга, халқимизнинг янги марраларга эришиши, шунингдек, турмуш даражасининг янада оширилишига имкон беради.

 

С.Раҳметов,

Юристлар малакасини
ошириш маркази тингловчиси.

Прочитано: 1534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика