Асосан макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва улгуржи савдо қилишга махсус рухсатномаси бўлган жамиятимиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Маҳсулотларимиз қат-қат бурмали қутиларда қадоқланади. Бу қутиларни жамият ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олган қоғоздан (жами 100 т) хом ашёни қайта ишлашга бериш шартномаси асосида бошқа корхоналар тайёрлайдилар. Ишлаб чиқариш фаолияти қисқартирилгани муносабати билан жамиятимиз ортиқча қоғозни (70 т) бошқа ташкилотларга пул ўтказиш йўли билан сотишга қарор қилди. Қоғозни сотишдан тушган тушумдан банк бевосита ЯСТ бўйича 5 фоизлик бўнак тўловини ушлаб қолди. Умумий тушум қуйидагича: макарон маҳсулотларини сотишдан – 85%, қоғозни сотишдан – 15%.
1. Жамиятнинг ортиқча хом ашёни сотишини улгуржи савдога тенглаштириш тўғрими?
2. Банк ортиқча хом ашёни сотишдан тушган тушумдан ЯСТ бўйича 5 фоизлик бўнак тўловини ушлаб қолишга ҳақлими?
3. Ортиқча хом ашё сотилишини ва уларни сотишдан даромадни қандай акс эттириш лозим, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
Ш.Хажимов,
ХК бухгалтери.
1 |
Савдо фаолияти – қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият (Солиқ кодексининг 22-моддаси).
Сизнинг ҳолатда материалларни ўз эҳтиёжларингиз учун сотиб олгансиз ва уларнинг сотилиши савдо фаолияти сифатида баҳоланмаслиги керак. Бироқ айрим жиҳатларга эътибор қаратиш зарур:
● ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қоғоз сотиб олинганлиги далилини, шунингдек ноликвид материалларни сотиш заруратига олиб келган ишлаб чиқариш фаолиятининг қисқарганлигини тасдиқловчи исбот-далиллар (ҳужжатли бўлгани маъқул) бўлиши керак. Сотиб олинган қоғоз миқдори корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос келиши керак;
● қоғозни сотиш операцияси такрорланувчи, даврий тусга эга бўлмаслиги керак. Фойдаланилмаган материалларнинг мунтазам сотилиши савдо фаолияти сифатида баҳоланади.
2 |
Амалдаги қонун ҳужжатларида савдо лицензиясига эга бўлган корхоналардан ЯСТ бўйича бўнак тўловларини ушлаб қолиш масалаларига доир вазиятни тартибга солувчи бир-бирига номувофиқ нормалар мавжуд.
ЯСТ бўйича 5 фоизлик бўнак тўловларининг тўланиши улгуржи савдо корхоналари учун жорий этилган (22.12.2009 йилдаги ПҚ-1245-сон қарорнинг 5-банди). Уларни ушлаб қолиш тартиби Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.
Солиқ солиш мақсадида савдо корхоналари жумласига савдо фаолияти соҳасидаги фаолият ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар киради (Солиқ кодексининг 350-моддаси 4-қисми).
Шу тариқа, Солиқ кодексининг мазкур нормаси асосида юридик шахслар – ўтган ҳисобот йили якунлари бўйича улгуржи савдо асосий бўлмаган фаолият тури бўлган ЯСТ тўловчилар расман «савдо корхоналари» тушунчасига тўғри келмайди, шуни ҳисобга олганда 2065-сон Низом уларга нисбатан қўлланмаслиги керак.
Бироқ бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўзгача. Яъни солиқ органлари 2065-сон Низомнинг II бўлимига амал қилган ҳолда улгуржи савдо қилишга лицензияси бўлган барча ташкилотларни, мазкур фаолият тури асосий ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, банкларга жўнатиладиган ЯСТ бўйича бўнак тўловларини ушлаб қолиш лозим бўлган корхоналар рўйхатига киритадилар. Банклар ўша 2065-сон Низомга мувофиқ ДСИ берган хабарномаларни бажариб, ЯСТ бўйича бўнакларни ушлаб қоладилар.
3 |
Бухгалтерия проводкалари қоғозни сотиш операцияси улгуржи савдо фаолияти аломатларига жавоб бериш-бермаслигига боғлиқ бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Қоғоз материал (бошқа актив) сифатида чиқиб кетганда
|
||
Материаллар харидоридан пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
Материалларни сотиш акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Олинган бўнак ҳисобга киритилди
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Материалларнинг харид (ҳисоб) қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1010-«Хом ашё ва материаллар»
|
Ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди (ҚҚС тўловчилар учун)
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
Сотишдан зарар акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Сотишдан даромад акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Қоғоз товар сифатида сотилганда
|
||
Материаллар харидоридан пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
Материалларни сотиш акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»
|
Олинган бўнак ҳисобга киритилди
|
6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
Материалларнинг харид (ҳисоб) қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»
|
2910-«Товарлар»
|
Ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди (ҚҚС тўловчилар учун)
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
|
ЯСТ тўловчиси учун:
● қоғоз ўз фаолиятида фойдаланилмайдиган материал сифатида сотилганда активнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижа бошқа даромадлар тарзидаги солиқ солинадиган даромад бўлади (9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» ҳисобварағи кредити) (Солиқ кодексининг 355, 132, 133-моддалари). Бошқа даромадларга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси);
● қоғоз савдо фаолиятидан даромад олиш мақсадида товар сифатида сотилганда – уни сотишдан тушган бутун тушум ялпи тушум таркибига киритилади ва унга 5%лик ставкада солиқ солинади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова).
Лилия ХИСМАТОВА,
«Norma Online» эксперти.