Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 08 / Якунлар–2016

Аудиторлар палатаси: бир йиллик фаолияти ҳақида қисқача ҳисобот

 

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси 2016 йилдаги фаолияти ҳақида қисқача ҳисобот тақдим этди.

 

Халқаро стандартларнинг жорий этилиши

Президентнинг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон) мувофиқ, Аудиторлар палатаси амалий фаолиятида Бухгалтерлар халқаро федерацияси (БХФ) ишлаб чиққан ХАС ва ХМҲС ҳужжатларини қўллайди, зеро Палата БХФнинг уюшган аъзоси ҳисобланади.

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш

Аудиторлар палатаси аудиторлар ва бухгалтерлар профессионал бирлашмалари билан биргаликда бухгалтер миллий сертификатларини тақдим этган ҳолда мамлакатимизда Бухгалтерларни миллий сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашди.

Аудиторларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Палата аъзолик бадалларини ундирмаган ҳолда бухгалтер миллий сертификатларини тақдим этиш амалиётини жорий этди. Бугунги кунга келиб 190 киши сертификат олган.

 

Ички аудит

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 12.05.2012 йилда 2361-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, Палата йил давомида ички аудитор сертификатини олиш учун имтиҳонлар ўтказди. Имтиҳонларда 127 та даъвогар қатнашди, уларнинг 77 нафари ички аудитор сертификатини қўлга киритди.

 

Ўқув марказларида таълим бериш

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси аудиторлик ташкилотлари ва акциядорлик жамиятлари ходимлари ХАС ва ХМҲС бўйича малака ошириш ўқув курсларида таълим олишларида ҳам кўмак берди. Чунончи, 2016 йил давомида тингловчилар қуйидаги фанлар бўйича ўқитилди:

ХАС – 60 киши;

ХМҲС – 148 киши;

аудиторларни тайёрлаш курслари (200 соатлик дастур бўйича) – 12 киши;

аудиторлар малакасини ошириш курслари (60 соатлик дастур бўйича) – 200 киши;

САР/СIРА сертификатлари соҳибларининг малакасини ошириш курслари – 185 киши;

ички аудиторларни тайёрлаш курслари (80 соатлик дастур бўйича) – 60 киши;

ички аудиторлар малакасини ошириш курслари (20 соатлик дастур бўйича) – 200 киши;

бухгалтерлар малакасини ошириш курслари – 40 киши;

бухгалтер миллий сертификатлари соҳибларининг малакасини ошириш курслари – 83 киши.

 

Дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш

Йил давомида шу соҳага оид олий ўқув юртлари ва аудиторлик ташкилотлари билан биргаликда «Аудит ўтказиш услубияти», «Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари», «Намунавий лойиҳа. Ички аудит хизматларини ташкил этишга доир қўлланма», «ХМҲСнинг жорий этилиши ва мақсадлари, ХМҲС–2013 шарҳи», «Бухгалтерия ҳисоби раҳбарларининг малакасини ошириш» сингари ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилди.

 

«Халқаро аудит стандартлари» фани бўйича сертификатлаш

2016 йилда Аудиторлар палатаси Ўзбекистон Бухгалтерлари ва аудиторлари миллий уюшмаси билан биргаликда «Халқаро аудит стандартлари» фани бўйича имтиҳонлар тажриба лойиҳасини амалга оширди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика