Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 07 / Солиқлар–2017

Янги йилда солиқ тўловчиларни нима кутяпти

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Тўловчилар

 

Солиқ кодексининг 265-моддасига мувофиқ, нотижорат ташкилотлар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилар бўлмайди. Улар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда белгиланган тартибда солиқни тўловчилар бўлади

 

Солиқ кодексининг 265-моддаси 2-қисми 2-хатбошисига аниқлик киритилди: нотижорат ташкилотлар томонидан Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятида фойдаланадиган мол-мулк бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашига доир бошқа қоидалар сақланиб қолди

 

27.12.2016 йилдаги ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 19-банди

 

Ставка

 

2016 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси ПҚ-2455-сон қарорга 18-иловада 5% миқдорида белгиланган

 

2017 йилда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 5% миқдорида сақланиб қолган.

Экспорт улушига боғлиқ ҳолда солиқ ставкасига тузатиш киритиш тартиби ҳам сақланиб қолган

Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 18-илова

 

Ҳисобот тақдим этиш

 

Солиқ кодексининг 271-моддасида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби белгиланган.

Бунда йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган корхоналарнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати белгиланмаган эди

Солиқ кодексининг 271-моддаси 5-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар – микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китобини ЯСТни тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади.

Қўшимча киритилганлиги муносабати билан 5–10-қисмларнинг рақамланиши ўзгарди, улар тегишинча 6–11-қисмларга айланди

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 20-банди

 

Солиқ бўйича имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

 

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Тўловчилар ва солиқ солинадиган база

 

Солиқ кодексининг 257-моддаси 3-қисми 2-хатбошисига мувофиқ нотижорат ташкилотлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар бўлмайди. Улар тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган сув ҳажмлари бўйича солиқни тўловчилар бўлади

 

Солиқ кодексининг 257-моддаси 3-қисми 2-хатбошисига аниқлик киритилди: нотижорат ташкилотлар учун Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди. Нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашига доир бошқа қоидалар сақланиб қолди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 17-банди

 

Ставкалар

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 14-иловада келтирилган. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбалари бўйича солиқ тўловчиларнинг ҳар бир тоифаси учун абсолют суммада белгиланган

 

2017 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 20%га индексацияланди

 

ПҚ-2699-сон қарорга
14-илова

 

Ҳисобот тақдим этиш

 

Солиқ кодексининг 263-моддасида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган.

Йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган корхоналарнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати белгиланмаган эди

Солиқ кодексининг 263-моддаси 5-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ йил мобайнида ЯСТни тўлашга ўтаётган умумбелгиланган солиқларни тўловчилар – микрофирмалар ва кичик корхоналар умумбелгиланган солиқлар улар томонидан тўланган давр учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини ЯСТни тўлашга ўтилаётган ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тақдим этади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 18-банди

 

Солиқ бўйича имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Тўловчилар ва солиқ солинадиган база

 

Солиқ кодексининг 295-моддаси 2-қисми 2-хатбошисига мувофиқ нотижорат ташкилотлар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар бўлмайди, улар тадбиркорлик фаолиятидан олган даромад бундан мустасно

 

Солиқ кодексининг 295-моддаси 2-қисми 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан даромадлар;

Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-қисмининг 2-банди (мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар), 3-банди (асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар) ва 15-бандида (роялти) кўрсатилган даромадлар олинганда нотижорат ташкилотлар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар бўлади. Бунда Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 24-банди

 

Солиқ кодексининг 296-моддасида солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база белгиланган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базадир. Бунда солиқ солинадиган база олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар ва ҳ.к. суммасига камайтирилади

Солиқ кодексининг 296-моддаси солиқ солинадиган база Халқ банки томонидан фуқароларнинг ШЖБПҲдаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда суммасига камайтирилишини белгилайдиган хатбоши билан тўлдирилди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 25-банди

 

Солиқ кодексининг 300-моддасида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби белгиланган

 

Солиқ кодексининг 300-моддаси 6-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг суммаси ҳисобот даври учун бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10%дан кўпроқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи жорий тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайта ҳисоблашга ҳақли

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 26-банди

 

Ставка

 

2016 йилда ПҚ-2455-сон қарорга 22-иловага асосан соф фойдадан 8%лик ставкада солиқ тўланган

 

2017 йилда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси соф фойдадан 8% миқдорида сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 22-илова

 

Солиқ бўйича имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ (ЯСТ) ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятлар

 

Солиқ кодексининг 349-моддасида солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи солиқ тўловчилар учун айрим умумбелгиланган солиқларни, масалан, тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи (Солиқ кодексининг 165-моддаси), Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС (Солиқ кодексининг 207-моддаси) ва бошқаларни тўлашга доир мажбуриятлар белгиланган

 

Солиқ кодексининг 349-моддаси 4-хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи солиқ тўловчилар 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлашлари шарт. Яъни мазкур солиқ тўловчилар учун фақат ушбу объектлар бўйича ҚҚСни мажбурий тўлаш (ва ҳисобга киритиш) белгиланади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 33-банди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ 2017 йил 1 апрелдан кучга киради

Тўловчилар

 

2016 йилда ХХТУТ кодига боғлиқ ҳолда фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича ходимларнинг чекланган сони Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланарди

 

2017 йил 1 январдан Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) жорий этилди. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг унинг асосида такомиллаштирилган таснифлагичи тасдиқланди

 

ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори

 

Солиқ кодексининг 350-моддасида ЯСТни тўловчилар белгиланган. 3-қисмда мустаҳкамланишича, ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади

 

2017 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 350-моддаси 3-қисми 3-хатбошисидан «(шуъба)» сўзи чиқариб ташланди.

Бунда шуъба корхона унитар корхона ҳам бўлиши мумкин, сабаби ФКнинг 70-моддасига мувофиқ ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижорат ташкилоти унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас.

Тегишинча, унитар корхонанинг ягона муассиси сифатида унинг мол-мулки эгаси чиқади. Агар шуъба корхона унитар корхонанинг барча мезонларига жавоб берса, солиқ солиш мақсадида ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда унинг ходимлари сони ҳисобга олинади. Яъни илгари ҳам ходимлар сонини ҳисоблашда фақат унитар корхоналар ходимлари ҳисобга олинган

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 34-банди

 

Солиқ кодексининг 351-моддасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ЯСТни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилади. Хусусан, 2-қисмга мувофиқ ЯСТни тўлашга ўтиш учун билдириш тақдим этилади:

фаолият кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – кейинги ҳисобот даври бошланишига камида 1 ой қолганда;

янги ташкил этилаётганлари томонидан – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай

Солиқ кодексининг 351-моддаси 2-қисми янги таҳрирда баён этилди: фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг ЯСТни тўлашга ўтиши тўғрисида билдириш тақдим этиш муддати ўзгарди – улар ЯСТни тўлашга ўтаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай билдириш тақдим этилади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 35-банди

 

Солиқ кодексининг 352-моддаси 6-қисмига мувофиқ ҳисобот йили тугаганидан кейин савдо ёки умумий овқатланиш корхоналари жумласига киритиш мезонларига жавоб бермай қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТни тўлашни давом эттириш учун 1 февралдан кечиктирмай ДСИга солиқ солиш тизимини танлаганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этишлари шарт эди.

Унинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилиги деб ҳисобланарди

 

Солиқ кодексининг 352-моддаси 6-қисми чиқариб ташланди.

Шу тариқа, 2017 йил 1 январдан ҳисобот йили тугаганидан кейин савдо ёки умумий овқатланиш корхоналари жумласига киритиш мезонларига жавоб бермай қолган корхоналар, агар улар микрофирма ёки кичик корхона ҳисоблансалар, билдириш тақдим этмасдан ЯСТни тўлашни давом эттиришлари мумкин

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 36-банди

 

Солиқ солинадиган база

 

Солиқ кодексининг 355-моддасида белгиланганидек, солиқ солиш мақсадида товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахсларнинг ялпи тушуми таркибига товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси киритилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди

 

Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди 9-хатбошиси аниқлаштирилган таҳрирда баён этилди (қўшилган сўзлар ажратиб кўрсатилган): товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахсларнинг ялпи тушуми таркибига товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) киритилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текин бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди. Бунда киритилган аниқлаштиришлар ҳуқуқни қўллаш амалиётида Солиқ кодексининг ­355-моддасига киритилгунга қадар ҳам қўлланилган. Масалан, мол-мулкни ҳисобга олиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ (яъни товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) амалга оширилиши белгиланган Солиқ кодексининг 39-моддаси 3-қисмига асосан

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 37-банди

 

Текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, агар Солиқ кодексида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўловчининг даромади бўлади.

 Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-қисми).

Солиқ кодексининг 135-моддаси 3-қисмига мувофиқ, мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади

2017 йил 1 январдан Солиқ кодексининг 135-моддаси 2-қисмига аниқлик киритилди: мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар (қўшилган сўзлар ажратиб кўрсатилган) текин асосда олинаётганда, агар Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади. Яъни текин олинган ишлар ва хизматлар қиймати ҳам ҳужжатлар билан ёки баҳоловчининг ҳисоботи билан тасдиқланиши керак.

Солиқ кодексининг 135-моддаси 4 ва 5-қисмлар билан тўлдирилди. 4-қисмнинг мазмунига кўра қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққанидан кам бўлмаган ҳолда аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни олиш санасидаги қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга нисбатан ҳам қўлланилади. Қарз олувчининг даромади қайта молиялаштириш ставкасида ҳисобланган фоизлар суммаси билан шартнома бўйича фоизлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Яъни фақат 2017 йил 1 январдан бошлаб бундай қарз операциялари бўйича даромадни тан олиш ва унга солиқ солиш учун қонуний асос пайдо бўлди.

Солиқ кодексининг 135-моддасига киритилган 5-қисмда белгиланишича, Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Президентнинг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 9-банди

 

Ставкалар

 

2016 йилда ЯСТнинг таянч ставкаси ПҚ-2455-сон қарорга 10-1, 10-2, 10-3-иловаларга мувофиқ тушумдан (товар оборотидан) 5%ни ташкил этган. 2016 йилда ЯСТ ставкалари корхоналарнинг фаолият турлари ва жойлашган жойига қараб табақалаштирилган

 

2017 йилда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТнинг таянч ставкаси 5% миқдорида сақланиб қолди. 2017 йилда ҳам ЯСТ ставкалари фаолият турлари, жойлашган жойга қараб табақалаштирилди ҳамда уларнинг миқдорлари сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 10-1, 10-2, 10-3-иловалар

 

Энг кам миқдорлар

 

2016 йилда барча ЯСТ тўловчилар (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ЯСТнинг энг кам миқдори – ер солиғининг 3 баравари суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаганлар

 

Чакана савдо корхоналари ЯСТнинг энг кам миқдорини қатъий белгиланган солиқдан келиб чиқиб белгилайдилар, у 2016 йилда 130 240 сўм миқдоридаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади

2017 йилда энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби сақланиб қолди. Бироқ бунда 2017 йилги ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчиларда ер солиғи ставкалари оширилди (индексацияланди). Чунончи, Тошкентда 2017 йилги солиқнинг энг кам ставкаси (5-зона) 1 га учун 22 813 125 сўмгача оширилди.

Чакана савдо корхоналари ЯСТнинг энг кам миқдорини қатъий белгиланган солиқдан келиб чиқиб белгилайдилар, у 2017 йилда 149 775 сўм миқдоридаги ЭКИҲдан келиб чиқиб ҳисобланади

ПҚ-2699-сон қарорга 12, 20-иловалар

 

Имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ (ЯЕС) ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Ставка

 

2016 йилда ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматининг 0,95%и миқдорида белгиланган

 

2017 йилда ягона ер солиғи ставкаси қишлоқ хўжалиги ерлари норматив қийматининг 0,95%и даражасида сақланиб қолди.

 

ЯЕСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ерларнинг норматив қиймати ҳар йили Низомга (ВМнинг 18.08.2014 йилдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ белгиланади

ПҚ-2699-сон қарорга 21-илова

 

 

 

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА БЕНЗИН, ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИСИ ВА ГАЗ ИШЛАТГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Ставкалар

 

Солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 22-иловада белгиланган:

 

бензин – 1 литр учун 335 сўм / 1 тонна учун 445 000 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 литр учун 335 сўм / 1 тонна учун 407 025 сўм;

суюлтирилган газ – 1 литр учун 230 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 275 сўм

2017 йилги транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун солиқ ставкалари индексацияланди ва қуйидаги миқдорларда белгиланди:

бензин – 1 литр учун 465 сўм / 1 тонна учун 617 700 сўм;

дизель ёқилғиси – 1 литр учун 465 сўм / 1 тонна учун 565 000 сўм.

 

Транспорт воситаларига газ ишлатганлик учун солиқ ставкалари сақланиб қолди:

суюлтирилган газ – 1 литр учун 230 сўм;

сиқилган газ – 1 куб м учун 275 сўм.

Бунда суюлтирилган газ бўйича 1 тонна учун – 436 300 сўм ставка жорий этилди

ПҚ-2699-сон қарорга 22-илова

 

 

 

АБОНЕНТ РАҚАМИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Миқдори

 

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ПҚ-2455-сон қарорнинг 6-банди билан белгиланган.

2016 йилда абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 1 500 сўмни ташкил этган

2017 йилда абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 2 000 сўмгача оширилди

 

ПҚ-2699-сон қарорнинг 6-банди

 

Тақсимланиши

 

Уяли алоқа компанияларидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов Ахборот коммуникациялари вазирлиги томонидан ундирилади ва ПҚ-2455-сон қарорга 27-иловага мувофиқ тақсимланади:

80%и – Давлат бюджетига;

20%и – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фондига

2017 йилда абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов қуйидаги нисбатда тақсимланади:

85%и – Давлат бюджетига;

15%и – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фондига

ПҚ-2699-сон қарорга 27-илова

 

 

 

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Импорт қилинадиган товарлар бўйича ҚҚС

 

2016 йилда товарлар импортига ҚҚС ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-бандига мувофиқ 20%лик ставкада ҳисобланган

 

2017 йилда ҚҚС ставкаси 20% миқдорида сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди

 

Солиқ кодексининг 211-моддаси 6-бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган хом ашёни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинарди.

Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмларга татбиқ этилмаган

Солиқ кодекси 211-моддасининг янги таҳрирдаги 6-бандига мувофиқ дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринарияга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашёни импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган. Мазкур имтиёз олиб кирилаётган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқарилаётган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди

 

26.12.2016 йилдаги ЎРҚ-416-сон Қонуннинг
18-моддаси
4-банди

 

Импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғи

 

2016 йилги акциз солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 13-2-иловада тасдиқланган эди

 

2017 йилда:

олиб кирилаётганда акциз солиғи тўланадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди. Масалан, болалар кийим-кечаклари ва уларнинг анжомлари (ТИФ ТН коди – 6209) қўшилди;

 

айрим товарлар бўйича адвалор ставкалар ўрнига аралаш ставкалар жорий этилди. Масалан, янги узилган олма, нок ва беҳи бўйича ставка 100% миқдорида, бироқ 1 кг учун 1,6 АҚШ долларидан кам эмас деб белгиланди (2016 йилда – 100%);

 

айрим товарлар бўйича акциз солиғи ставкалари оширилди. Масалан, тамаки ва унинг ўрнини босувчилардан тайёрланган сигареталар бўйича ставка 2017 йилда 1 000 донаси учун 90 АҚШ долларини ташкил этади (2016 йилда – 1 000 донаси учун 55 АҚШ доллари)

ПҚ-2699-сон қарорга 13-2-илова

 

Божхона божи

 

Божхона божи ставкалари Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарорига 1-иловада белгиланган

 

2017 йилги божхона божи ставкалари 02, 08, 22, 29, 39, 40, 53, 55, 69, 72, 73, 76, 83–85, 87, 90,
95-товар гуруҳларининг айрим позициялари бўйича ўзгартирилди ва уларга қўшимчалар киритилди

 

ПҚ-2699-сон қарорга
37-илованинг 2-банди

 

Имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

 

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Тўлаш тартиби

 

Солиқ кодексининг 375-моддаси 6-қисмига мувофиқ касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолият тугатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади

 

Солиқ кодексининг 375-моддаси 6-қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди: давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб 12 ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият 3 ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади. Яъни якка тартибдаги тадбиркорлар – касб-ҳунар коллежлари битирувчилари фаолиятни 3 ва ундан кўп ойга тўхтатганда қатъий белгиланган солиқни тўлаш бўйича жавобгарлик жорий этилди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси
38-банди

 

Ставка

 

2016 йилда қатъий белгиланган солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 11 ва 12-иловаларда белгиланган.

Солиқ суммаси 2016 йил 1 январь ҳолатидаги ЭКИҲ – 130 240 сўмдан келиб чиқиб белгиланади

 

2017 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари сақланиб қолди.

Солиқ суммаси 2017 йил 1 январь ҳолатидаги ЭКИҲ – 149 775 сўмдан келиб чиқиб белгиланади

ПҚ-2699-сон қарорга 11 ва
12-иловалар

 

2016 йилда автотўхташ жойларидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:

Тошкент ш. – 1 кв.м учун 0,1 ЭКИҲ;

вилоят марказлари – 1 кв.м учун 0,06 ЭКИҲ;

бошқа аҳоли пунктлари – 1 кв.м учун 0,04 ЭКИҲ

2017 йилда бозорлар балансидаги автотўхташ жойларидан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 2 баравар камайтирилди.

Қолган автотўхташ жойлари бўйича қатъий белгиланган солиқ ставкалари сақланиб қолди

ПҚ-2699-сон қарорга 11-илова

 

 

 

ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ (ЯИТ) ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Ставкалар

 

ЯИТ ставкалари ПҚ-2455-сон 25-иловада белгиланган:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, фермер хўжаликлари учун – 15%;

бошқа тўловчилар, шу жумладан бюджет ташкилотлари учун – 25%.

 

Қуйидагилар учун ЯИТнинг имтиёзли ставкаси белгиланган:

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси – 7% (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарори);

ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахслар – ногиронлар МҲТФдан 4,7% (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори)

2017 йилда ЯИТ ставкалари сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 25-илова

 

2016 йилда фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,5%ни ташкил этган (ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-банди)

 

2017 йилда фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкаси 8%гача оширилди

 

ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди

 

2016 йилда энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда (корхона турига қараб 1 ходим учун ойига 0,5 ЭКИҲдан 1 ЭКИҲгача) ЯИТ тўлаш тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларига татбиқ этилмаган

 

2017 йил 1 январдан энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда (корхона турига қараб 1 ходим учун ойига 0,65 ЭКИҲдан 1 ЭКИҲгача) ЯИТни ҳисоблаш тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларига ҳам татбиқ этилади

 

ПҚ-2699-сон қарорнинг 8-банди

 

 

ЧАКАНА САВДО, УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ВА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН СОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ҚЎШИМЧА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари учун ходимлар сонининг энг кам меъёрлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан келиб чиқиб солиқларни ялпи ставкада қўшимча ҳисоблаш тартиби амал қиларди (24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон қарорнинг 8-банди).

2016 йилда қўшимча ҳисоблаш бўйича ялпи ставка:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 30%;

қолганлар учун – 40%ни ташкил этган

2017 йил 1 январдан ушбу тартиб бекор қилинди.

Чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларига 1 ходим учун ойига ЯИТнинг энг кам миқдорини белгилаш тартиби татбиқ этилади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 0,65 ЭКИҲ;

кичик корхоналар қаторига кирмайдиган корхоналар учун – 1 ходим учун ойига 1 ЭКИҲ.

Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯИТ тўлаш тартиби Низом (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланади

ПҚ-2699-сон қарорга 36-илованинг 1-банди ва 8-банди

 

 

 

ПЕНСИЯ, ЙЎЛ ЖАМҒАРМАЛАРИГА, ШУНИНГДЕК УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ, КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ, АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИГА АЖРАТМАЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ (МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРГА АЖРАТМАЛАРНИ) ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Солиқ солинадиган база

 

Солиқ кодексининг 313, 317 ва 325-2-моддаларида тегишинча Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база белгиланган. Кўрсатилган моддаларнинг 3-қисмларида солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар, масалан, Солиқ кодексининг 132-моддаси бўйича бошқа даромадлар ва б. келтирилган

 

Солиқ кодекси 313, 317 ва 325-2-моддаларининг 3-қисмлари хатбоши билан тўлдирилди, унга мувофиқ Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги (ШЖБПҲ) маблағлардан фойдаланишдан олинган даромад мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар солиш объекти сифатида қаралмайди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 27, 28 ва 29-бандлари

 

Ажратмалар ва йиғимлар ставкалари

 

2016 йилда ажратмалар ставкалари ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-бандида белгиланган:

Пенсия жамғармаси – 1,6%;

Республика йўл жамғармаси – 1,4%;

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси – 0,5%.

Ажратмалар солинадиган объектлар ПҚ-2455-сон қарорга 23-иловада белгиланган

2017 йилда мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолди. Солиқ солиш объектлари ҳам ўзгармади

 

ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди, 23-илова

 

2016 йилда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирганлик ва унинг орқали транзит қилганлик учун Йўл жамғармасига йиғимлар, шунингдек харид қилинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғим ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 24-иловада белгиланган:

ихтисослаштирилган савдо тармоғида, ишлаб чиқарилган мамлакатдан қатъи назар, харид қилинган янги автотранспорт воситалари бўйича ягона ставка белгиланган – харид қилиш нархидан 3%;

фойдаланилган автотранспорт воситалари бўйича фойдаланиш муддатига қараб ҳар бир от кучи учун ЭКИҲга нисбатан %да қатъий белгиланган ставкалар белгиланган:

енгил автомобиллар: 3 йилгача – 11; 3 йилдан 7 йилгача – 9; 7 йилдан ортиқ – 6;

мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз (мототранспортга ставкалар 2016 йил 1 январдан жорий этилган): 3 йилгача – 10; 3 йилдан 7 йилгача – 7; 7 йилдан ортиқ – 5;

бошқа моторли транспорт воситалари: 3 йилгача – 16; 3 йилдан 7 йилгача – 13; 7 йилдан ортиқ – 9

2017 йилда йиғимлар ставкалари 2016 йил даражасида сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 24-илова

 

Имтиёзлардаги ўзгартиришлар (узайтирилганлиги, бекор қилинганлиги) «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар»да кўрсатилган

 

 

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИ (ЖШДС) ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Солиқ солинадиган база

 

Солиқ кодексининг 178-моддасида жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари рўйхати белгиланган. 13-бандга кўра бошқа даромадларга қуйидагилар киради: ЎзРнинг давлат мукофотлари ва давлат пул мукофотларига сазовор бўлган жисмоний шахслар олган бир йўла бериладиган давлат пул мукофоти ёки шунга тенг баҳодаги эсдалик совғаларининг қиймати, шунингдек Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти

 

Солиқ кодексининг 178-моддаси 13-бандидаги «бериладиган пул мукофоти» деган сўзлар «бериладиган пул мукофоти ва совғалар» деган сўзлар билан алмаштирилди. Яъни 2017 йил 1 январдан Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар бошқа даромадлар деб тан олинади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 11-банди

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб, бироқ энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда солиқ солинади (ПҚ-2455-сон қарорга 26-илова):

 

1) 1 кв.м учун, ойига:

а) турар жойлар:

Тошкент шаҳридаги – 3 минг сўм;

бошқа шаҳарлардаги – 2 минг сўм;

бошқа жойлардаги – 1 минг сўм;

б) нотурар жойлар:

Тошкент шаҳридаги – 6 минг сўм;

бошқа шаҳарлардаги – 4 минг сўм;

бошқа жойлардаги – 2 минг сўм;

 

2) 1 транспорт воситаси учун фаолиятни амалга ошириш жойидан қатъи назар ойига:

енгил автомобиль – 220 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 минг сўм

2017 йилда жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага берганда ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари 1,5 баравар индексацияланди ва қуйидаги миқдорларда белгиланди:

 

1) 1 кв.м учун, ойига:

а) турар жойлар:

Тошкент шаҳридаги – 4,5 минг сўм;

бошқа шаҳарлардаги – 3 минг сўм;

бошқа жойлардаги – 1,5 минг сўм;

б) нотурар жойлар:

Тошкент шаҳридаги – 9 минг сўм;

бошқа шаҳарлардаги – 6 минг сўм;

бошқа жойлардаги – 3 минг сўм;

 

 

2) 1 транспорт воситаси учун фаолиятни амалга ошириш жойидан
қатъи назар ойига:

енгил автомобиль – 330 минг сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 645 минг сўм

ПҚ-2699-сон қарорга 26-илова

 

Ставкалар

 

2016 йилда ПҚ-2455-сон қарорга 9-иловага мувофиқ қуйидаги ставкаларда солиқ солишнинг 4 босқичли шкаласи амал қилади:

ЭКИҲнинг 1 бараваригача – 0%;

ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача – 7,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача – 17%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан юқори – 23%

2017 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг амалдаги ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова

 

Солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи 2016 йил 1 январда белгиланган энг кам иш ҳақи – 130 240 сўмдан келиб чиқиб белгиланган

 

Солиқ солиш шкаласи 2017 йил 1 январда белгиланган энг кам иш ҳақи – 149 775 сўмдан келиб чиқиб белгиланди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова

 

Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ энг кам ставкада солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг айрим даромадларига солиқ солиш мақсадида 2016 йилда энг кам ставка 7,5% миқдорида қабул қилинган

 

Солиқ кодексининг 181-моддасига мувофиқ энг кам ставкада солиқ солинадиган жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ ҳам 7,5%лик ставкада ушлаб қолинади

 

ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова

 

Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисмига мувофиқ жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинади

 

Солиқ кодексининг 181-моддаси 6-хатбошисига таҳририят тузатиши киритилди – «реализация қилишдан» деган сўзлар «сотишдан» деган сўз билан алмаштирилди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди

 

Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисмига мувофиқ меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади

 

Солиқ кодексининг 181-моддаси 2-қисми 2017 йил 1 апрелдан чиқариб ташланади. Яъни кўрсатилган даромадларга солиқ солишнинг белгиланган шкаласидан келиб чиқиб умумий тартибда солиқ солинади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 13-банди, 5-моддаси

 

Имтиёзлар

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-бандига мувофиқ ЎзР Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофотига солиқ солинмайди

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 7-банди тўлдирилди, янги таҳрирга кўра 2017 йил 1 январдан ЎзР Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида нафақат бир йўла бериладиган пул мукофотига, балки совғаларга ҳам ЖШДС солинмайди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 12-банди

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига мувофиқ жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди, бундан қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини), яшаш учун мўлжалланмаган жойларни,

кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно

Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига таҳририят тузатиши киритилди – «реализация қилишдан» деган сўзлар «сотишдан» деган сўз билан алмаштирилди

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 12-банди

 

Президентнинг 26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарори 11-бандига мувофиқ Юқори технологиялар марказининг чет эллик ходимлари 2017 йил 1 январгача Марказ фаолияти доирасида олинган даромадлар бўйича ЖШДС тўлашдан озод қилинган

 

Мазкур имтиёзнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 январгача узайтирилди

 

ПҚ-2699-сон қарорга 37-илованинг 6-банди

 

Ҳисоблаш тартиби

 

Солиқ кодексининг 192-моддасига мувофиқ агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, солиқ органи ўзидаги мавжуд маълумотлар асосида солиқ суммасини энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқ суммаси тўғрисида билдиришнома топширишга ҳақлидир. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этилган тақдирда, солиқнинг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади

 

Солиқ кодексининг 192-моддаси 9-қисмига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ солиқ органи ЖШДС суммасини энг юқори ставка бўйича ҳисоблашга ва олдин тақдим этилган декларацияда (нафақат тақдим этилмаганда) нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, ҳисобланган, тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси тўғрисида солиқ тўловчига 10 кунлик муддат ичида (2016 йилда топшириш муддати кўрсатилмаган эди) тўлов хабарномасини (2016 йилда – билдиришнома) топширишга ҳақли. Тегишинча, солиқнинг якуний суммаси жами йиллик даромад тўғрисида тақдим этилган ёки тўғриланган декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 14-банди

 

 

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛКИГА СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Ставкалар

 

2016 йилда солиқ ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 19-иловада белгиланган.

Улар қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони
200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,5%;

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,8%, 500 кв.метрдан ошиқ бўлганда – 2,5%;

бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 1,8%.

2016 йилда солиқни ҳисоблашда мол-мулкнинг инвентаризация қиймати қабул қилиниши белгиланган, бироқ 3 000 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак. Шу тариқа, 2016 йилда солиқнинг энг кам суммаси (майдони 200 кв.метрдан кам бўлган объектлар бўйича) 45 минг сўмни (3 000 х 1,5%) ташкил этади

2017 йилда мол-мулк солиғи ставкалари ўрта ҳисобда 15%га индексацияланди ва қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар бўйича – 1,7%;

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 2,1%, 500 кв.метрдан ошиқ бўлганда – 2,9%;

бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар бўйича – 2,1%.

2017 йилда солиқни ҳисоблашда мол-мулкнинг инвентаризация қиймати қабул қилиниши қоидаси сақланиб қолди, бироқ 3 000 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак. Шу тариқа, 2017 йилда солиқнинг энг кам суммаси (майдони 200 кв.метрдан кам бўлган объектлар бўйича) 51 минг сўмни (3 000 х 1,7%) ташкил этади

ПҚ-2699-сон қарорга 19-илова

 

 

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ЕР СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

2016 йил

 

2017 йил

 

Изоҳлар

 

Имтиёзлар

 

Солиқ кодексининг 290-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзлар белгиланган. Бунда Солиқ кодексининг 290-моддаси 3-қисмида аниқлаштирилганидек, Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзлар (солиқ солинмайдиган ер участкалари) ер солиғи тўловчилар бўлган жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этилади

 

2017 йил 1 апрелдан Солиқ кодексининг 290-моддасидан 3-қисм чиқариб ташланади. Шу сабабли илгари солиқ солинмаган ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объектига айланади. Масалан, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги (кириш йўллари, суғориш ариқлари, коллекторлар ва умумий фойдаланишдаги бошқа ерлар), жамоа гаражларининг ер участкаларидан ҳам 2017 йил 1 апрелдан ер солиғи тўланади

 

ЎРҚ-417-сон Қонуннинг 4-моддаси 23-банди, 5-моддаси

 

Ставкалар

 

2016 йилда ер солиғи ставкалари ПҚ-2455-сон қарорга 20-иловада белгиланган.

Ер солиғи ставкалари солиқ солиш объектига нисбатан абсолют суммада белгиланган.

Шаҳарлар ва қўрғонлардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари зоналарга қараб табақалаштирилган.

Минтақаларга қараб 2 тадан 4 тагача зона белгиланган, улар фақат солиқ солиш мақсадида қўлланади

2017 йилда ер солиғи ставкалари 15%га индексацияланган, шаҳарлар (Тошкент шаҳридан ташқари) ва қўрғонлардаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари бундан мустасно.

Шаҳарлар (Тошкент шаҳридан ташқари) ва қўрғонларда ер солиғи ставкалари уни зоналар бўйича табақалаштиришни бекор қилган ҳолда ягона таянч ставка белгиланиши ҳисобига бирхиллаштирилди.

Таянч ставка сифатида 1-зона бўйича амал қилувчи ставкалар 5%га индексацияланган ҳолда қабул қилинди

ПҚ-2699-сон қарорга 20-илова

 

Кўп квартирали уйларда жойлашган нотурар жойлар бўйича ер солиғини ҳисоблаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган эди

 

Кўп квартирали уйлардаги нотурар жойлар бўйича ер солиғи қаватлар сонига бўлинган нотурар жой майдонидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади

 

ПҚ-2699-сон қарорга 20-иловага 8-изоҳ

 

 

Охири. Боши «СБХ»нинг 31.01.2017 йилдаги 5 (1173)-сонида.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 2563 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика