Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 07 / Божхона

Божхона органлари контрабандага қарши

 

Давлат божхона қўмитасида божхона органлари томонидан контрабанда ва божхона қоидабузарликларига қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Миркомолов иштирок этиб, журналистларга мавзу юзасидан батафсил ахборот берди.

 

 

 

Таъкидланганидек, Давлат божхона қўмитаси томонидан товар-моддий бойликлар ва контрабанда ашёларининг ноқонуний айланиши, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни фош этиш, уларнинг олдини олиш, келиб чиқишига олиб келувчи сабаб ва омилларни таҳлил қилиш, шунингдек мазкур йўналишдаги уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш борасида мақсадли тадбирлар амалга оширилиб келмоқда.

Давлат божхона хизмати органлари бошқа ҳуқуқни ­муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда амалга оширган тадбирлар натижасида 2016 йилда 19 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 68 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилган. Аниқланган ҳолатларнинг 581 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

 

Анжуманда давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, божхона постларини божхона чегараси орқали ўтадиган товарларни тўлиқ қамраб олган ҳолда ҳисобга қўйишни таъминлаш имконини берадиган замонавий сканер ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилди.

Айни пайтда барча чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари назорат-кўрик ва гиёҳвандлик моддаларини идентификация қилувчи воситалар, валюта детекторлари, металлоанализаторлар ҳамда бошқа техник ускуналар билан таъминланди. Бир қатор чегара божхона постларига 13 та катта ҳажмдаги юкларни комплекс назорат қилишга мўлжалланган сканер қурилмалари, радиация назоратини амалга оширувчи 11 та радиацион портал мониторлари ўрнатилди.

Уларнинг кўмагида йирик ҳажмдаги юк автомашиналарини саноқли сонияларда божхона кўригидан ўтказиш имконияти туғилибгина қолмай, балки улар ёрдамида бир қатор қоидабузарлик ҳолатлари ҳам фош қилинмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Довут ота» чегара божхона пости орқали кириб келаётган юк автомашинаси сканер қурилмаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда, йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган, қиймати 331 млн сўмдан ортиқ бўлган 79 турдаги автоулов эҳтиёт қисмлари яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар рамийлаштирилди.

 

Икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида товарларнинг чегаралараро олиб ўтилиши, контрабанда жиноятининг олдини олиш ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларини назорат қилиш борасидаги вазифаларни самарали бажаришда турли давлатларнинг божхона хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу йўналишда Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси томонидан МДҲ мамлакатлари ва хорижий давлатлар божхона хизматлари билан тузилган Битимлар асосида контрабандага қарши курашиш масалаларида яратилган механизм асосида ўзаро ҳамкорлик амалга оширилиб келмоқда.

Масалан, 2016 йил 14 декабрь куни божхона органларининг тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган МЧЖлардан бирининг номига келган қурилиш материаллари товарлари юзасидан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасига сўровнома юборилган. Сўровнома натижасида мазкур товарларнинг импорт божхона юк декларацияларидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар, яъни юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлар ўрнига маиший техника воситалари ва бошқа турдаги товарлар борлиги аниқланиб, олиб борилган текширувлар давомида 300 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сон Фармонининг қабул қилиниши ортидан тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва имтиёзлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга 2016 йилда мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ божхона тўловлари бўйича 13,3 трлн сўм миқдорида имтиёзлар берилди.

Афсуски, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшиш ўрнига, тадбиркорликнинг яширин ва сохта йўлини танлаган устомонлар ҳам борки, улар иқтисодиётдаги ҳалол рақобат муҳитини издан чиқарибгина қолмай, балки сифатсиз маҳсулотлари билан юртдошларимиз саломатлигини ҳам хавфга қўядилар.

Шу мақсадда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, товарларни, айниқса сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини республикамизга олиб кириш, уларни сақлаш ёки яширин тарзда ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан ҳам тегишли тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, божхона органлари томонидан ноқонуний товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган жойларни фош этиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида умумий қиймати 4,1 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтган йил давомида биргина аҳоли саломатлиги учун зарарли бўлган алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи 9 та яширин цех фош этилиб, 800 литрдан кўпроқ шу каби маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2507 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика