Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 6 / Амалий бухгалтерия

Жисмоний шахсга контейнер сотамиз

 

Ишлаб чиқариш корхонаси 1090-ҳисобварақда қайд этилган 1 522 069,5 сўм суммасидаги импорт қилинган контейнерга эга. Корхона – ЯСТ тўловчиси.

1. Корхона уни жисмоний шахсга сотмоқчи. Агар корхонада НКМ ва терминал бўлмаса, буни қандай амалга ошириш мумкин?

2. Реализация қилиш бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботларида қандай акс эттирилади?

О.Аҳатов.

 

1

ТМБ нақд пул билан ёки пластик картадан ҳақ тўлаган ҳолда жисмоний шахсга сотилаётганда корхона тегишинча НКМ ёки терминалга эга бўлиши шарт. Бироқ корхонада НКМ ёки терминал бўлмаса, тўлов банк бўлинмаси орқали нақд пул билан ёки жисмоний шахснинг пластик картасидан тўланиши мумкин.

Аввало жисмоний шахс билан оддий ёзма шаклда олди-сотди шартномасини тузиш зарур. Контейнерни сотиш учун материалларни четга бериш учун юкхат ва ҳисобварақ-фактуралар ёзилиб, уларга тўлов квитанцияси ёки жисмоний шахс банк орқали контейнер ҳақини тўлаганлиги ҳақида чек илова қилинади. Контейнер товар деб тан олиниши хатарининг олдини олиш учун қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириш зарур. Улар қуйидаги ҳужжатлар бўлиши мумкин: фойдаланмаётганлик сабаблари баён этилган, шунингдек уларни сотиш нархи (таннархи бўйича ёки бозор қиймати) кўрсатилган ортиқча ёки фойдаланилмаётган ТМБ сотилиши ҳақида буйруқ; инвентарлаш далолатномаси; омбор мудирининг билдиришномаси; махсус комиссия хулосаси ва б.

 

2

Материалларнинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида бошқа активларнинг чиқиб кетиши сифатида (9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи) акс эттирилади.

Материалларни сотишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) сотишдан тушган тушум билан уларнинг таннархи ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Материалларни сотишдан даромад корхонанинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилиши лозим (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Корхонанинг бошқа даромадларига асосий фаолият турига мувофиқ келувчи ставкада ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Материалларни сотишдан зарар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди. Агар материаллар таннархи бўйича сотилса, даромад юзага келмайди ва ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари ҳам юзага келмайди.

Ҳисоботда бошқа даромадлар Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 030 ва 040-сатрларида ҳамда ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илова «Бошқа даромадлар»нинг 010 ва 020-сатрларида акс эттирилади.

 

Контейнерни баланс қийматидан юқори нархда сотишга доир мисолни кўриб чиқамиз:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Контейнер харидоридан аванс келиб тушиши акс эттирилган

 

1 800

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

Олди-сотди шартномаси, тўлов квитанцияси ёки банк чеки

 

Контейнернинг сотилиши акс эттирилган

 

1 800

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилган

 

1 522

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Молиявий натижа акс эттирилган

 

278

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

1 800

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Энди контейнерни баланс қийматидан паст нархда сотишга доир мисолни кўриб чиқамиз:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Контейнер харидоридан аванс келиб тушишини акс эттириш

 

1 400

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

Олди-сотди шартномаси, тўлов квитанцияси ёки банк чеки

 

Контейнернинг сотилишини акс эттириш

 

1 400

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

1 522

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Молиявий натижа акс эттирилди

 

122

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

1 400

 

6390-«Бошқа олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

 

Баҳром ОРТИҚОВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1722 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика