Norma.uz

Агар ходим маст бўлса

 

Иш берувчининг расмий хатига ва ходимларнинг розилигига қарамай, наркологик диспансер корхона ходимларини алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик воситаларидан мастлигини текширишдан бош тортмоқда. Диспансер ходимларининг айтишича, улар фақат ички ишлар органларининг ходимлари мурожаатига кўра текширув ўтказа оладилар. Бундай ҳолларда кимга мурожаат этиш лозим?

А.Умаров.

 

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг иш пайтида алкоголдан мастлиги далилини икки хил усулда: гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса билан тасдиқлашга йўл қўйилади (АВ томонидан 14.06.1999 йилда 746-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий қоидаларнинг 2.38-банди).

Саволингизда дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиладиган ишларда банд бўлган ходимлар ҳақида сўз бормаётганга ўхшайди (МКнинг 214-моддаси). Бундай ходимлар учун меҳнат интизоми бузилганлиги ҳақида далолатнома тузиш кифоя, унда ушбу далилни икки ёки ундан ортиқ гувоҳлар ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. Бунда ходимнинг ўзи алкоголдан маст эканлиги далилини тан олиши шарт эмас.

Агар ходим алкоголдан маст эканлиги далилини рад этса, гувоҳлар эса бунга шубҳа қилсалар, иш берувчи ходимни мажбурий тиббий текшириш учун йўллашга ҳақли эмас. Иш берувчининг бундай ҳуқуқи ҳеч қаерда қайд этилмаган, фуқаро эса тиббий аралашувни, шу жумладан тиббий текширувни рад этиш ёхуд қонунда бошқача тартиб тўғридан-тўғри назарда тутилмаган бўлса, унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга («Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 27, 28-моддалари). МКнинг ­214-моддасида фақат тиббий кўрикдан мажбурий ўтиш шарти билан ишга қўйиш назарда тутилган ҳолларда ҳам мажбурлашга рухсат берилмайди.

Бинобарин, фуқаро ўз номидан тиббий муассасага мурожаат қилиши лозим. Наркологик диспансерга умумий тартибда мурожаат этиш керак, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарони қабул қилишни рад этишга ҳеч ким ҳақли эмас. Диспансердан ташқари, яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасига бориш мумкин. Беморнинг амбулатор картасида умумий тартибда ўтказилган тиббий кўрик маълумотлари қайд этилади. Бундан ташқари, алкоголга қарамлик натижасида келиб чиқадиган касалликлар (шу жумладан кенг тарқалган алкоголдан заҳарланиш) ва жароҳатларда, шунингдек мастлик натижасида олинган жароҳатларда мастлик ҳолати бўйича меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси расмийлаштирилади (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 3, 20-бандлари).

Меҳнат мажбуриятларини бажариш ходимнинг ўзига ёки атрофдагиларга зиён етказадиган ҳолларда ички ишлар органларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкин, улар жамоат жойларида:

  • алкоголдан ўртача ёки оғир маст бўлган ҳолатдаги;
  • мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган;
  • ўзига ёки атрофдагиларга зиён етказиши мумкин бўлган шахсларни махсус реабилитация ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига етказишлари шарт.

Бунда мастлик далили тиббий кўрикдан ўтказиш ва кўздан кечириш баённомасида ёки касаллик тарихида (реабилитация пунктида бўлиш вақтига боғлиқ – тегишинча, 12 соатгача ёки ундан ортиқ) қайд этилади (АВ томонидан 18.07.2001 йилда 1050-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Юридик шахсларнинг сўровига ёхуд фуқароларнинг мурожаатига кўра алкоголдан мастлик далилининг тиббий экспертизасини ўтказишга биронта тиббиёт муассасаси ҳақли эмас. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг қарори, суднинг ажрими уни ўтказиш асосларидир («Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси). Шу муносабат билан наркологик диспансер амбулатор карталардан ёхуд касаллик тарихидан кўчирмалар билан чекланиб, мастлик ҳолати ҳақида хулоса беришни рад этиши мумкин.

 

Самир Латипов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2037 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика