Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 4 / Биз яшайдиган уй

Ширкатларнинг қизғин ҳаёти

 

Бугун юртимизда деярли ҳар бир давлат идорасининг ўз веб-сайти очилган. Бу одамларга ўз муаммоларини идорама-идора юрмасдан, уйда ўтирган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилиб, ўз саволларига малакали жавоб олиш имконини бермоқда. Мазкур сонимизда Коммунал хўжалик ва уй-жой фондининг e-kommunal.uz сайтидан олинган материаллар билан таништирамиз.

 

 ? Ширкат тафтиш комиссияси умумий йиғилиш ўтказилмасдан олдин текшириш пайтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича давлат идорасига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгами?

– Йўқ, ширкат тафтиш комиссиясининг ширкатнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботи у ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқилмагунча учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас. Тафтиш комиссияси ҳар йили камида бир марта ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида унинг молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари ҳақида ҳисобот беради.

 

 ? Ширкатнинг умумий харажатлари учун мажбурий бадалларнинг миқдори ширкат бошқаруви қарорига кўра белгиланиши ёки ўзгариши мумкинми?

– Йўқ, бу ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатидир. Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларига ширкат аъзолари мажбурий бадалларининг миқдорини тасдиқлаш киради. Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига ширкат иш режасида кўзда тутилмаган ишлар ёки материаллар (хизматлар) нархининг ўсиши натижасида вужудга келган харажатлари билан боғлиқ бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор ширкат уставида кўзда тутилган тартибда чақириладиган унинг аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, ҳар бир уй-жой мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари миқдори ширкат аъзолари умумий йиғилишида тасдиқланган ширкат йиллик харажат ва даромадлар сметаси ва иш-режасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Мажбурий бадаллар миқдори ширкат умумий йиғилиши қарорига асосан йил давомида ўзгариши мумкин.

 

 ? Ширкат аъзосига ўз вакилининг умумий йиғилишида қатнашиши учун бериладиган ишончномани нотариусда расмийлаштириш шартми?

– Йўқ. Ширкат аъзолари умумий йиғилишида ширкат аъзоси вакили оддий ёзма равишда расмийлаштирилган мулкдор ишончномасига эга шахс бўлиши мумкин. Ширкат аъзоси ишончномаси оддий ёзма равишда расмийлиштирилиши мумкин.

 

 ? Мен уйимда таъмирлаш ишларини олиб бормоқчиман. Таъмирлаш давомида ишчилар қувурларни алмаштирган пайтда ҳисоблагич пломбасига зарар етказмаслик учун ҳисоблагични ечиб турса бўладими? Буни қандай тўғри расмийлаштирсак бўлади?

– Сув ҳисоблагични ечиш ёки алмаштириш туман сув таъминоти бўлими вакили иштирокида амалга оширилади. Бу пайтда керакли тасдиқловчи ҳужжатлар тузилиб, бунда ҳисоблагичнинг тўғри ишлаши, пломбага зарар етказилмаганлиги назорат қилиниши ва ҳисоблагич кўрсаткичи қайд қилинади. Ўзбошимчалик билан пломба ва қувурларни туман сув таъминоти бўлими вакили иштирокисиз ечиб олиш жарималар солинишига олиб келади.

 

 ? Агар уй-жой мулкдори умумий мол-мулкка кўрсатилаётган хизматдан қониқмаса, мажбурий бадалларни тўламасликка ҳақлими?

– Йўқ, агарда мулкдор уйга кўрсатилаётган хизматдан қониқмаса, у бу масалани ширкатнинг бошқарувини, бошқарув раисини сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ваколатига эга ширкат аъзолари умумий йиғилишига киритиши керак.

 

 ? Ширкат бошқаруви қайси муддатда харажатлар ва даромадлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва қайси муддатда тасдиқлатиши керак?

– Ширкат бошқаруви келаси молиявий йил харажатлар ва даромадлар сметаси лойиҳасини ҳар йили 15 декабргача ишлаб чиқиши, молиявий йил якунидан сўнг 60 кундан кечиктирмасдан тасдиқлатиши керак. Ширкат аъзоларининг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил якунидан сўнг 60 кундан кечикмасдан чақирилиши керак.

 

 ? Ширкат бошқаруви, бошқарув раиси ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг ҳар хил моддалар орасида маблағлар қайта тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинми?

– Ҳа, агар маблағлар қайта тақсимланиши ҳар бир модда бўйича режалаштирилган харажатларнинг ­10%идан ошмаса, айниқса мулкларга хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича шундай. Агар ширкатнинг бошқаришга кетадиган харажатлар миқдори тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг 10%идан ошса ёки моддалар орасидаги харажатлар қайта тақсимланиши умумий мулкка кўрсатиладиган хизмат ва таъмирлаш харажатларининг 10%идан ортиғига қисқартиришга олиб келган тақдирда, бундай қайта тақсимлаш ширкат аъзолари навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак.

 

 ? Агар ширкатга икки ва ундан ортиқ уйлар кирса, ҳар йилги ширкат аъзолари умумий йиғилишидан аввал ҳар бир уйда турар жой мулкдорлари мажлисини ўтказиш мажбурийми?

– Ҳар йилги ширкат аъзолари умумий йиғилишидан олдин ширкатдаги ҳар бир уйда турар жой мулкдорлари мажлиси ўтказилиши керак.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 1794 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика