Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 4 / Биз яшайдиган уй

Плитани замонавийсига алмаштирмоқчиман

 

Мен газ плитаси ва колонкасини замонавийсига алмаштирмоқчиман, бироқ айрим тўсиқларга дуч келдим. Уй қурилган пайтда (1976 йил) квартирада 2 конфоркали плита ўрнатилган. Энди уни 4 конфоркалига алмаштирмоқчимиз. Шаҳаргазга қўнғироқ қилиб, аслида газ колонкаси аввалбошдан лойиҳага киритилганига қарамай, бир вақтнинг ўзида 4 конфоркали плита ва газ колонкасини ўрнатишга ҳақли эмаслигимизни билдик. Афсуски, ҳеч қандай тушунтириш бермадилар ёки ҳужжатларга ҳаволаларни келтирмадилар. Бу масала қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишини билмоқчи эдим.

О.Син.

 

– Мурожаатингиз Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига йўлланди. Уни кўриб чиққан Давархитектқурилиш раисининг ўринбосари А.Тожиев қуйидагича жавоб берди:

«2.8.01-05 ШНҚ «Турар жой бинолари» (Давархитектқурилиш томонидан 7.12.2005 йилда 67-сон билан тасдиқланган) 9.10-банди талабларига мувофиқ, ошхоналардаги газ ва электр плиталардаги конфоркалар сони: 1 хонали квартираларда – камида иккита, 2–6 хоналиларда – тўртта, ундан катта квартираларда – олтита конфоркадан иборат бўлиши.

2.8.01-05 ШНҚ 9.13-бандида назарда тутилишича, қаттиқ ёқилғига асосланган маҳаллий сув иситгичларни 2 қаватгача бўлган биноларда, газли сув иситгичларни эса – 5 қаватдан ортиқ бўлмаган турар жой биноларида ўрнатишга йўл қўйилади. Биноларнинг қаватига қараб электр иситгичларни қўллаш чекланмайди.

1.04.05-06 ШНҚ «Кўп квартирали уйларда биноларнинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган хоналарни қайта қуриш, ўзгартириш, қайта жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низом» (Давархитектқурилиш томонидан 23.03.2006 йилда 20-сон билан тасдиқланган) 15-бандига мувофиқ, мавжуд истеъмол доирасида хонанинг иситиш, газ, сув-канализация ва электр тармоқлари чизмасини ўзгартирмаган ҳолда хоналар янада прогрессив газ, сантехника ва электр ускуналар билан қайта жиҳозланганда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш талаб этилмайди.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 1540 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика