Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 4 / Божхона

Тижорат мақсадида олиб кириш

 

Туристик фирмамиз «киришга» ишлайди. Ҳозир ўз транспорт воситаларида қисқа экскурсия турларини ташкиллаштирмоқчи бўлган қозоқ ҳамкорларимиз билан дастлабки аҳдлашувга эришдик.

Туристлар бўлган автобуслар ва енгил машиналар божхона орқали кириши мумкинми ва қанча муддатга? Туристлар учун «захиралар» ва озиқ-овқатни (сув, снеклар, бутербродлар) ўзи билан олиб киришга рухсат берилганми? ҚР қонунчилигида уларнинг мавжуд бўлиши талаб этилади.

Ҳайдовчилар қандай расмиятчиликларга риоя этишлари керак бўлади? Тўсатдан машина бузилиб қолиб, уни Ўзбекистон ҳудудида таъмирлаш керак бўлса, қандай йўл тутилади?

Б.Ҳақназаров.

 

Вақтинча олиб кириш

ЎзР Божхона кодексида йўловчиларни ҳақ эвазига ёки бепул ташиш учун фойдаланиладиган транспорт тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаси деб белгиланган. Уларнинг олиб ўтилиши Божхона кодексининг 22-боби билан тартибга солинади.

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаси олиб кирилганда божхонада расмийлаштирилган пайтдан бошлаб шахсларнинг вақтинча олиб кириш божхона режими шартларига риоя этиш мажбуриятлари билан ушбу божхона режимига жойлаштирилган деб қаралади (БКнинг 11-боби). Уни мазкур божхона режими остида жойлаштиришга рухсатнома олиш керак эмас. Транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви транспорт воситаси учун декларацияни божхона органи томонидан қабул қилиш орқали амалга оширилади. Бунда божхона тўловларини тўлашдан шартли озод қилган ҳолда божхона ҳудудига вақтинча олиб киришга йўл қўйилади, агар у:

  • хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган бўлса;
  • товарлар ва йўловчиларни тижорат мақсадларида ташиш учун фойдаланилса;
  • божхона ҳудудига хорижий шахс ёхуд хорижий шахс томонидан бунга ваколат берилган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан олиб кирилса;
  • ижара шартномаси ёхуд транспорт воситасини божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш йўли билан транспорт операциясини якунлашдан ўзгача мақсадда унга бўлган ҳуқуқни Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахсига беришни назарда тутувчи бошқа шартнома предмети бўлмаса.

Агар транспорт воситаси ушбу шартларга мувофиқ келмаса, шунингдек уларга риоя этилмаса, унга нисбатан белгиланган тартибда даврий божхона тўловлари қўлланиладиган вақтинча олиб кирилаётган товар сифатида қаралади.

 

Муддатлар, таъмирлаш ва озиқ-овқат

Божхона органи ташувчининг ёки ваколатли шахснинг аризасидан келиб чиқиб ҳамда мўлжалланаётган транспорт операциясининг барча ҳолатларини ҳисобга олиб, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддатини белгилайди. Бунда божхона тўловларини тўлашдан озод қилган ҳолда вақтинча олиб киришнинг умумий муддати у олиб кирилган пайтдан бошлаб 90 календарь кундан ошмаслиги керак. Қайтариб олиб чиқиш транспорт операцияси якунланиши заҳоти дарҳол амалга оширилиши керак.

Вақтинча олиб кирилган тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситалари билан божхона ҳудудида улардан фойдаланилаётганда зарур бўлган таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш операцияларини бажаришга йўл қўйилади (БКнинг 147-моддаси).

Туристлар учун захира шиналар ва озиқ-овқатларни олиб кириш мумкин. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган, транспорт воситаси билан бирга ташиладиган стандарт эҳтиёт қисмлар, ашёлар ва ускуналар, стандарт баклардаги мойлаш материаллари ва ёқилғи, шунингдек ашё-анжомлар божхона мақсадлари учун мазкур транспорт воситасининг ажралмас қисми деб қаралади. Ашё-анжомларга қуйидагилар киради:

  • ҳаракатланиш йўлида ёки оралиқ тўхтаб ўтиш ёхуд тўхтаб туриш жойларида автотранспорт воситалари нормал ишлатилишини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар;
  • автотранспорт воситаларида йўловчилар истеъмол қилиши учун мўлжалланган товарлар, бу ашё-анжомлар сотилишидан ёки сотилмаслигидан қатъи назар;
  • автотранспорт воситаларининг йўловчиларига транспорт воситаларида истеъмол қилиш мақсадисиз сотиш учун мўлжалланган товарлар (БКнинг 143-моддаси).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1708 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика