Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 4 / Солиқ солиш амалиёти

Автомобиль норезидентга ижарага берилганда

 

Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти хорижий давлат ҳудудида бўлган ва фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсга автотранспорт воситасини ижарага бермоқчи.

1. Хорижий юридик шахс билан транспорт воситасини ижарага бериш шартномасини тузиш тартиби қандай?

2. Транспорт воситасининг олиб чиқилиши божхонада қандай расмийлаштирилади?

3. Ижарадан даромадларга солиқ солиш тартиби қандай?

А.Савенков,

ТДЮУ талабаси.

 

Норезидент билан ижара шартномасини тузамиз

Қонун ҳужжатларида хорижий шахс билан транспорт воситасини ижарага бериш шартномасини тузишнинг махсус тартиби назарда тутилмаган. Шартномани тузиш чоғида ЎзР Фуқаролик кодексига ёхуд ижарачи корхона жойлашган давлат қонунчилигига амал қилишингиз мумкин. Буни ижара шартномасида назарда тутиш зарур.

2014 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали электрон шаклда мустақил равишда киритадилар.

Бунда валютани назорат қилиш органлари ва ваколатли банклар томонидан ТСОЯЭАТ орқали Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) мувофиқ ташқи савдо контрактлари устидан мониторинг олиб борилади.

 

Божхона расмийлаштируви

Транспорт воситангиз вақтинча олиб чиқиш режимида расмийлаштирилган бўлиши керак.

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини мазкур транспорт воситаси божхона ҳудудидан ташқарида қандай шахс томонидан ва қандай мақсадларда фойдаланилишидан қатъи назар, агар у божхона ҳудудида эркин муомалада турган бўлса, вақтинча олиб чиқишга йўл қўйилади. Бунда божхона тўловлари ундирилмайди (Божхона кодексининг 148-моддаси).

Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасини вақтинча олиб чиқиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак (БКнинг 149-моддаси).

Бунда транспорт воситаси учун декларацияни тўлдириш зарур (БКнинг 154-моддаси).

Транспорт воситаси учун декларация транспорт воситаси, унинг йўналиши, ташилаётган товарлар, экипаж ва йўловчилар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасининг келиши ёки кетиши тўғрисидаги ҳужжатдир (БКнинг 257-моддаси).

Транспорт воситасини вақтинча олиб чиқиш божхона органлари томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади (БКнинг ­132-моддаси). Уни олиш учун божхона органига қуйидагиларни тақдим этишингиз лозим:

  • рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
  • контракт (шартнома, келишув).

 

Ижарадан олинган даромадга солиқ солиш

ЯСТ тўловчилар учун ижарадан олинган даромадлар ялпи тушумга киритилади ва унга қуйидагича солиқ солинади:

  • 5%лик ставкада – агар ижара суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишнинг умумий суммасидан ошса (27.12.2016 йилдаги ­ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова);
  • асосий фаолият тури ставкасида – агар у бошқа даромад бўлса (Солиқ кодексининг 355, 353-моддалари).

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун ижарадан олинган даромадлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда ялпи даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132-моддалари). Агар ижара суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) сотишнинг умумий суммасидан ошса, яъни ижарадан олинган даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланмаса, ушбу даромадлар ҳам бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар солиш объекти деб ҳисобланади.

ҚҚС тўловчилар кўрсатилаётган хизматлар қийматидан солиқ тўлашлари керак, сабаби:

  • агар ижара бўйича хизматларни реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланса, мол-мулкни ижарага бериш хизматлари солиқ солинадиган оборотга киритилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси);
  • транспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини реализация қилиш жойи хизматлар кўрсатувчи шахснинг фаолият кўрсатиш жойига қараб белгиланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси). Сизнинг ҳолатда хизматлар сотувчисининг фаолият кўрсатиш жойи – Ўзбекистон.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 2077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика