Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 4 / Фармон ва ижро

Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш – долзарб вазифа

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) фаолияти самарадорлигини ошириш мавзуига бағишланган видеоконференция бўлиб ўтди.

 

Палата раиси А.Шайхов ва бошқалар мустақиллик йилларида амалга оширилган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурлар мамлакатимизда қулай инвестиция муҳити шаклланиши ҳамда хорижий инвестициялар кўлами ошишида муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш, хорижий сармояларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш ҳар қандай мамлакат учун энг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масаладир. Бундай вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий зоналар муҳим ўрин тутади.

1996 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун инвестициялар жалб қилиш ва жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш имкониятларини кенгайтирди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтган йилларда Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ҳамда «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг шу йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда яна тўртта эркин иқтисодий зона фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди. Мазкур ЭИЗлар фаолияти мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва бошқа йўналишларда янги замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган.

Янги эркин иқтисодий зоналар ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Бу ерда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига турли имтиёзлар, қулайликлар яратилади. Хусусан, ЭИЗ ҳудудларида алоҳида солиқ, божхона ва валюта режими амал қилади. Тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-телекоммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланишида қулайликлар яратиш мақсадида «ягона дарча» тамойили бўйича рухсатномалар берилиши йўлга қўйилади.

Тадбирда ЭИЗларни янада ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашилди.

 

ЎзА.

Прочитано: 2519 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика