Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 4 / Ҳафта саволи

Статистика ҳисоботи – хўжалик юритувчи субъект тоифасига кўра

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, унинг учун биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди. Бунда «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси 3-хатбошисига мувофиқ, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тартибга солувчи, қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормалар статистика ҳужжатларини тўлдириш (статистика кўрсаткичлари ҳисоби) учун асос бўлиб хизмат қилади. Солиқ органларида янги ташкилотнинг молиявий фаолияти 2017 йилда акс этади ва биринчи ҳисобот йилининг молиявий ҳисоботига киритилади, статистика ҳисоботида эса – 2016 йилда. Бундан ташқари, ўтган йиллар тажрибасининг кўрсатишича, статистика органлари солиқ органлари билан солиштириш ўтказиб, статҳисобот молиявий ҳисоботга мувофиқ келмаганда жарима соладилар. Агар ташкилот 2016 йил IV чорагида рўйхатдан ўтказилган бўлса, статистика органларининг 2016 йил учун статҳисоботни тақдим этиш ҳақидаги талаблари қанчалик тўғри?

Бош бухгалтер.

 

Расмий жавоб

 

Давлат статистика қўмитаси мурожаатингизни кўриб чиқиб, қуйидагича тушунтириш беради.

– «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун билан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот соҳасидаги муносабатлар тартибга солинган, давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги муносабатлар ва статистика ахборотининг ягона тизимини юритиш учун норматив асослар «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.

«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 8.01.2003 йилдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 13-банди билан Давстатқўм кенг жамоатчилик ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожи ҳақида аниқ, тўлиқ ва сифатли ахборот тақдим этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурида кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб давлат статистика кузатувларини олиб бориш усулларини белгилайди.

Баён этилганлар ҳисобга олинса, ҳар бир давлат статистика кузатуви учун ташкилотлар рўйхати индивидуал, Дастурда белгиланган маълумотларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, умумэътироф этилган халқаро статистика методологияси асосида шакллантирилади.

Шуни қайд этиш лозимки, ҳукумат топшириқларига биноан Давстатқўм Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда давлат статистика ҳисоботидан молиявий ҳисоботда мавжуд маълумотларни такрорловчи кўрсаткичларни имкон қадар чиқариб ташлаш бўйича иш олиб борди, молиявий маълумотлар зарур бўлган ҳолда эса тегишли давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш муддати молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечроқ этиб белгиланди.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кичик корхона ва микрофирмалар учун йиллик давлат статистика ҳисоботини тақдим этувчи ташкилотлар рўйхати Давстатқўм томонидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги қонун ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

2017 йилда ҳисобот берувчи муайян субъект тақдим этиши шарт бўлган давлат статистика ҳисоботи шакллари тўғрисидаги ахборотни олиш учун ҳудудий давлат статистика органига ёки 2017 йил январь ойининг охиригача тегишли интерактив хизматдан фойдаланиш имконияти бўладиган Давстатқўмнинг расмий сайтига мурожаат этишни тавсия қиламиз.

 

Б.МИРУСМОНОВ,

раиснинг биринчи ўринбосари.

Прочитано: 1868 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика